Latest news

17:36Про лига. "Арал" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 17:20Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  7 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  3 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  9 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1

Миржалол Қосимов: "ОЧЛни ҳисобга олмаганда мавсумни яхши ўтказдик" News

Миржалол Қосимов: "ОЧЛни ҳисобга олмаганда мавсумни яхши ўтказдик"

Coca Cola Суперлиганинг 26-турида "Насаф" билан дурангдан кейин ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов фикрларини билдирди.




- Ғалабани жуда истагандик. Чемпионатни чиройли якунламоқчи эдик. Йил давомида кўплаб ўйинлар ўтказдик, кўп асабийлашдик. Чемпионат тугаши арафасида барча чарчаган эди. Ҳамма дам олиши керак. Шундай бўлса-да, иккинчи ўринни олишимига имкон бор эди. Фурсатдан фойдаланиб, футболчиларга, мухлисларга ўз миннатдорчилигимни биллираман. 4-декабрда битта ўйинимиз қолди, кейин барчамиз дам олишимиз керак. Бугун қизиқарли ўйин бўлди, сариқ, қизил карточкаларни кўрдик. Лекин дуранг натижага эришдик. Ўтган йилги натижа қайд этилмади. Энди мияни сал дам олдириш керак.

- ОКМК - "Насаф" ўйинида ҳакамлик борасида қизиқарли ҳолатлар бўлади. Ўтган йили ОКМКнинг голи ҳисобланмасдан, "Насаф"га пенальти берилганди. Бугун эса бир вазиятда иккита қизил. Бу ҳақида фикрингиз.

- Бу уларнинг қарори, уларнинг регламенти бор. Бизнинг вазифамиз эса футбол ўйнаш. Лекин доимо шундай ҳолатлардан ҳам ўтиш керак экан. Келажакда шундай саволлар қайтарилмаслиги учун бундай хатолар қилмаслигимиз ва рақибдан бир бош устун бўлишимиз керак.

- Жамоа мавсумни қандай ўтказди дея оласиз? Жамоага барқарорлик етишмагани аниқ. Яна нималар етишмади деб ўйлайсиз?

- Чемпионатнинг ўзи қизиқ ўтди. ОКМКнинг беқарор мавсум ўтказишига сабаблар кўп. Иккинчи давра мобайнида деярли 70 фоиз футболчиларим менга ёрдам бера олишмади. Бугун ҳам захира ўриндиғимизда ёшлар ўтирди. Жароҳатлар сабабли керакли пайтда ўйинни кучайтира олмадик. Ҳозир битта фикр - мавсумни тугатиб олишимиз ва қаерда қандай хатолар қилганимизни тушунишимиз керак. Умуман олганда бугун ҳам 2-ўрин учун имкониятимиз бор. Шу сабабли бу саволга бирданига жавоб бериш қийин. Менимча ОЧЛни ҳисобга олмасак, мавсумни ёмон ўтказмадик. Чемпионатда ҳам, кубокда финалга чиқдик. Энг кераклиси, мухлисларбоп ўйин намойиш қила олдик.

- Навбатдаги мавсум учун режалар қандай? Эшитишимизга кўра, жамоанинг бир қанча футболчилари кетиши мумкин экан.

- Буни вақт кўрсатади. 4 декабрда ўйинимиз бор, қолаверса бир қанча футболчиларнинг шартномалари тугамоқда. Ироққа бориб келайлик, барчасини ўйлаб кўрамиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика