Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Миржалол Қосимов: "Очиқ футбол кўрдик, дуранг адолатли натижа бўлди" News

Миржалол Қосимов: "Очиқ футбол кўрдик, дуранг адолатли натижа бўлди"

Coca-Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Локомотив" - АГМК (1:1) учрашувидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин бўлди. Икки хил бўлим ўтказдик. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан ҳаракатланди. Кўриниб турганди, иккинчи бўлимда жамоалар ғалаба учун майдонга чиқишди. Очиқ футбол кўрдик, дуранг адолатли натижа бўлди. Иккинчи ўйинда дуранг ўйнаяпмиз. Буёғига яна ишлаймиз, кейинги ўйинда "Насаф" билан янада қизиқарли баҳс кутиб турибди.

- Дарвоза томон зарбалар асосан узоқ масофадан йўлланди. Жамоа иккинчи аниқ зарбасида гол урди. Бошқа аниқ зарба бўлмади. АГМКнинг ҳозирги холати шундайми?

- Йўқ, ҳозир айтиб ўтдим, 5 та ҳимоячига қарши ёриб киришга қийин. Ҳимоя жуда зич жойлашган. Шу сабаб шунақа вазиятда қийналдик. Қолаверса Европа чемпионати ҳам шуни кўрсатди, шундан сўнг кўп жамоаларимиз 5 та ҳимоячи услубига ўтиб олишди. Футбол шуниси билан ҳам чизиқ. Муаммоларни бартараф этиш устида ишлаймиз.

- Ҳимоя чизиғи хатоликларга йўл қўйди. Айтиб ўтганингиздек, 5 та ҳимоячи услубига ўтишни истамайсизми?

- Бу услубда ҳам ўйнаганмиз. Лекин бу схема қарши ҳужум услуби ҳисобланади. Ҳар доим ҳам наф келтирмайди. Биз ҳужумга кўпроқ футболчи жойлаштиришни истаймиз. Меҳмонда кучли жамоаларга қарши шундай услубда ўйнаса бўлади. Режада бу схема ҳам бор.

- "Бунёдкор"да рақобат келтира оладиган жамоа тузгансиз. АГМК билан ҳам кучли жамоа шакллантирдингиз. "Пахтакор" билан масофа қисқармаётганига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ҳаракат қилаяпмиз, "Бунёдкор"да ишлаганимда раҳбариятга айтгандим. Олмалиқдаги майдон дастлаб қурилганида 30 фоиз сунъий, 70 фоиз табиий майдон эди. Йиллар ўтиб насибамизни қўшган экан, ишлаяпмиз. Мақсад ҳар доим олға интилиш. Фарқи "Бунёдкор" академиясида футболчиларни етказиб бериш бошқача. Шу ишни Олмалиқда ҳам амалга оширишимиз керак, чунки маҳаллий халқ футболни жуда яхши кўради. Ана ўша ердан футболчилар етишиб чиқса, "Пахтакор" билан очколар фарқи ҳам албатта қисқаради.

- Ўйин давомида кўп қўполлик ишлатилди.Бу ўйиннинг боришига қандай таъсир кўрсатди деб ўйлайсиз? Ҳакам ҳам қўполлик учун кўп ҳуштак чалди...

- Ҳакам кўп вазиятларда ўйнашга берди. Иккита жамоа ҳам ғалаба учун чиққан, шу сабаб курашларга бой бўлди. Шу сабаб ўйинда қўполликлар юзага келди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика