Latest news

11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  0 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  5 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  2 09:23Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади  10 08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  8 08:28Превью. "Навбаҳор" биринчи даврадаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш оладими?  13 07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  6 07:30Расман. "Ал Насср" яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олди  10 07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0 02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  6 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  35 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  5 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0

Миржалол Қосимов "Насаф"га қарши ўйиндан кейин нималар деди? News

Миржалол Қосимов "Насаф"га қарши ўйиндан кейин нималар деди?

Олий лиганинг 3-тури доирасидаги қолдирилган ўйин "Бунёдкор" - "Насаф" (3:2) учрашувидан кейин "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Биз учун бу баҳс жуда муҳим эди. Қолаверса, иккала жамоа бир-бирига муносиб рақиблар эди. Ўйин ҳам шунга муносиб тарзда кечди. Иккинчи таймда очиқ футбол бўлди. Бизга ғалаба зарурлиги боис ҳужумга ўтишга ҳаракат қилдик. Ўз имкониятларимиздан унумли фойдаландик ва муҳим уч очкони қўлга киритдик.
Чемпионлик учун курашга қўшиламизми? Шуни аниқ айта оламанки, мени бошқарувимдаги жамоа қандай таркибда тушса ҳам ғалаба учун курашади.

"Бунёдкор"даги футболчиларни ёш бола демасдан, уларни мақтамай турсанглар, балки чемпионлик учун курашга қўшилармиз. Бунга журналистлар ҳам ёрдам беришлари мумкин (кулади).

Ҳамдамов кичик жароҳати билан ўйнаб юрганди. Фарғонада ҳам уни захирага олгандим. Бугун ҳам Ҳамдамов кўп вазиятларда чап оёғида тепмади. Лекин ўйиндан олдин учрашувга тайёрлигини билдирганди. Ўйин давомида эса бу сезилди ва Достон ўз даражасида ўйнолмади. Шу сабабдан уни алмаштиришга тўғри келди. Захирага олганимдан кейин оёғингда оғриқ борми, десам, ҳа деди. Майдонга тушгандан кейин майдонда тўлиқ меҳнат қилиш керак. Агарда жароҳати бўлса, унда таваккал қилиб майдонга тушмаслиги лозим.

Акмал Шораҳмедовни жамоамда кўришни хоҳлаяпман. Ҳозир эса унинг "Насаф" билан шартнома мавжуд. Билмадим, кўрамиз, агарда Рўзиқул рози бўлса, Акмални иккинчи даврада жамоамизда кўришимиз мумкин. Аслида йил бошида Акмалга ўзим "Насаф"га ўтишни тавсия қилгандим. Чунки улар халқаро майдонга ўйнаётганди, "Насаф" кучли ва ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган ажойиб жамоа. Шу боисдан ҳам унга Қаршига йўл олишини маслаҳат бергандим. Энди эса Шораҳмедовни таркибга жалб этишга уриниб кўрамиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, журналистлар, яъни сизлар орқали ЎФФ президенти Мираброр Зуфарович Усмоновни таваллуд айёмлари билан бутун клуб ва ўзим номимдан табриклаб қоламан. Мираброр Усмоновни ўзбек футболи ривожи йўлида жуда кўп меҳнатлари синган. Мираброр Зуфаровичга сиҳат-саломатлик тилайман.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика