Latest news

12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  0 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3

Миржалол Қосимов: "Майдонда иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди" News

Миржалол Қосимов: "Майдонда иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди"

Бугун бўлиб ўтган АГМК - "Навбаҳор" баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.



Бунда иштирок этган АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов қуйидаги фикрларни билдирди.

- Иккита бир-бирига муносиб жамоа кураш олиб борди. Биринчи таймда "Навбаҳор" яхши ўйин кўрсатди ва иккинчи бўлимда биз кучлироқ ҳаракат қилдик. Натижада баҳс 1:1 ҳисобида якун топди. Ўйлайманки, ўйин кўпчиликка ёқди. Фурсатдан фойдаланиб йигитларга миннатдорчилик билдираман, чунки футболчиларимиз охиригача кураш олиб боришди. Ваҳоланки ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз.


- Охирги учта турдан бери негадир АГМКнинг биринчи бўлимда ўйини чиқмаётгандек?

- "Локомотив" билан кечган баҳсда ҳар икки бўлимда яхши ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Энди ўйин билан ўйиннинг фарқи бор. Масалан, ЕЧЛ финалида "Бавария"нинг ҳам биринчи таймда ўйини қовушмади, ПСЖ ютиб кетиши ҳам мумкин эди. Бугунги баҳсда иккинчи таймдаги ҳаракатларимиз яхши чиқди. Қолаверса тактикамиз ҳам иш берди.


- 1:1 натижасини сенсация деса бўладими?

- Бундай демаган бўлардим. Айтиб ўтганимдек, иккита бир-бирига мос жамоа кураш олиб борди. Футбол шуниси билан қизиқ. Гоҳ ютишинг, гоҳ ютқазиб қўйишинг мумкин. Бугун эса дуранг қайд этилди. Тўғри, бугун рақиб сафида Ғофуров, Ғуломов каби футболчилар ўйнамади, лекин "Навбаҳор" таркиби барибир кучли эди. 


- Акмал Шораҳмедов майдонга тушмагани сабаби нимада? 

- Қисқа фурсат ичида ўйинлар ўтказяпмиз, бунинг натижасида таркибда ротация амалга ошяпти. Шу боис бугун Шораҳмедовга дам бердик. Қолаверса кўп футболчиларимиз касал бўлиб тузалишди ҳам. Сафимизда 11-12 нафар футболчи касал бўлиб қолди. Шу боис кўпчилик ҳали 90 дақиқага тайёр эмас.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика