Latest news

13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  8 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  3 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  7 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  11 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  25 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   7 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13

Миржалол Қосимов: «Мақсад гуруҳга чиқиш» News

Миржалол Қосимов: «Мақсад гуруҳга чиқиш»

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги «Ал Араби» — ОКМК учрашувидан олдин ташкиллаштирилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов билан биргаликда футболчи Санжар Турсунов қатнашди.

Ўйин ҳақида.

Миржалол Қосимов: Авваламбор барчага Ассалому алайкум! Эртага бизни жудаям қизиқарли ўйин кутмоқда. Иккала жамоада ҳам гуруҳ босқич йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бор. Бу ерга яхши ниятда келганмиз. Мақсадимиз гуруҳ босқичига чиқиш.

Санжар Турсуновга савол. Эртанги баҳс учун жамоа қандай тайёргарлик кўрди? Бўлажак ўйин ҳақида фикрингиз?

Ассалому алайкум! Биз барчасини тушуниб турибмиз, бу ўйин жуда муҳим баҳс ҳисобланади. Ғолиб эса гуруҳ йўлланмасини қўлга киритади. Барча футболчилар номидан айтишим мумкин, биз эртанги ўйинга тайёрмиз.

«Ал Араби» клуби ҳақида қандай маълумотларга эгасиз ва эртанги ўйиндан нималарни кутмоқдасиз?

Миржалол Қосимов: «Ал Араби» шаклланган жамоа ҳисобланади. Таркибда кучли легионерлар ҳаракат қилади. Қолаверса, тўп билан муомалада жамоавий ўйин намойиш этиб кўпроқ ҳужумга эътибор қаратади.

Таркибда дисквалификация сабаб Мартин Боакенинг йўқлиги жамоа ўйинига қандай таъсир кўрсатади?

Миржалол Қосимов: Футбол жамоавий ўйин. Унда албатта бу каби вазиятлар учраб туради. Жамоамизда бир-бирини ўрнини тўлдирадиган ўйинчиларимиз етарли.

Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган стадиондан таассуротларингиз қандай?

Миржалол Қосимов: Таассуротларимизни эртанги ўйиндан кейин айтамиз. Албатта, Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган стадионда ўйнаш футболчилар учун ёқимли.

Санжар Турсунов: Қатар мамлакатини Жаҳон чемпионати ўтказилмасидан олдин ҳам яхши кўрар эдим. Мусобақа ўтказилганидан кейинги муҳитдан сўнг таассуротлар ижобий.

«Ал Араби» футбол клубини мағлубиятга учратиб мусобақадан чиқариб юборишни мақсад қилганмисиз? Худдики, «Ал Гарафа» шундай қилганингиз сингари.

Миржалол Қосимов:

Мақсад гуруҳга чиқиш!

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика