Latest news

00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  5 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2

Миржалол Қосимов коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида хайрияга қўл урди News

Миржалол Қосимов коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида хайрияга қўл урди

Шу кунларда мамлакатдаги барча соҳа вакиллари мазкур пандемияга қарши курашишда ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилмоқда.

Жумладан, юртдошларимиз «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондининг ҳисоб рақамларига жисмоний ёки юридик шахс сифатида маблағ ўтказиш йўли билан ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишмоқда.

Дунёдаги мураккаб вазиятда ўзбек халқига хос бўлган баҳамжиҳатлик ва саховатпешалик коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида ташкил этилган «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беғараз ҳамда беминнат ёрдамини аямаётган катта корхоналар, тадбиркорлар, таниқли ва машҳур инсонлар томонидан катта миқдордаги маблағлар хайрия қилинмоқда.

Ўз навбатида, мазкур хайрли ишга ўзбек футболи афсонаси, айни пайтда АГМК жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган мутахассис Миржалол Қосимов ҳам ихтиёрий равишда ушбу фондга беғараз ёрдам тариқасида 75 миллион сўм маблағни ўтказиб берди.

Уйда қолинг ва карантин тартибига тўлиқ риоя қилишни унутманг!

Rating: +63   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика