Latest news

02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  5 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  0 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  4 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  17 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  345 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  122 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1

Миржалол Қосимов: "Келинглар, пашшадан фил ясамайлик" News

Миржалол Қосимов: "Келинглар, пашшадан фил ясамайлик"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Андижон" - АГМК (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Ярим финални мақсад қилгандик ва бунга эришдик. Ўйин жанговор руҳда ўтди. Бу таклиф сифатида, майдон сифатини яхшилаш керак. Бу майдон футболнинг тезлигини йўқотади. "Андижон" бежизга Про-лигада биринчи ўринда эмас, жамоанинг кучи Суперлигада ўйнашга ҳам етади. Виктор Кумиковни биламан, мураббий сифатида қўлида таҳсил олганман. Жамоада бўйдор футболчилар йиғилган ва асосий урғу стандарт вазиятларга қаратилмоқда. Агар бугун Алишерни майдонга туширганимда Богдан Милич икки баробар катта бўларди. 

- Про-лига ва Суперлига ўртасидаги фарқни сездингизми?

- Фарқи сезилмади. Ўзи водийда ўйнаш осон эмас. Айтиб ўтдим, жамоа бежизга Про-лигада биринчи ўринда эмас. Кейинги ўйинларда омад тилайман. Агар майдон сифати тўғриланса, бу ерда ҳам мухлислар тезкор футбол кўришади.

- Жамоангиз ўйиннинг қайсидир қисмида саросимага тушгандек кўринди...

- Йўқ, нега бу саросима эмас. "Андижон" кўпроқ юқоридан йўлланган узатмаларга таяниб ўйнади. Ерлатиб ўйнашга майдон сифати жавоб бермасди. Бу футбол, кимдир ютади, яна кимдир эса ютқазади. Қўрқса, майдонга чиқиш керакмас.

- Санжар Турсуновнинг ножўя ҳаракатини қандай баҳолайсиз?

- У билан ҳаммаси нормал холатда. Келинглар, шу холатни нотўғри тасаввурга олиб бормайлик. Масалан, сизни сўкса нима дейсиз? У уят деди холос. Келинглар, пашшадан фил ясамайлик. Биз мухлислар учун ўйнаймиз. Агар ёмон иш бўлганида ўзим мухлислардан узр сўраган бўлардим.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика