Latest news

20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  0 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  0 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  18 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  5 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  10 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  2 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4

Миржалол Қосимов: "Жамоамиз ҳозирги пайтда мен хоҳлаган ўйинни кўрсата олди" News

Миржалол Қосимов: "Жамоамиз ҳозирги пайтда мен хоҳлаган ўйинни кўрсата олди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - АГМК (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи ўз фикрларини билдирди.

- Миржалол Қўшоқович, бугунги ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бунгача охирги марта 13 март куни расмий учрашувда "Бунёдкор"га қарши майдонга тушгандик. Шундан сўнг орадан уч ой ўтиб яна ўйин ўтказдик. Оғир ўйин бўлди. Биринчидан, меҳмонда тўп тепдик. Иккинчидан, карантин барибир ўз таъсирини кўрсатди. Шунга қарамай йигитларга раҳмат, жамоам мен хоҳлаган ўйинни кўрсата олди. Шу темпда давом этсак, ўйиндан ўйинга янада яхшироқ бўлиб борамиз. Шу ўринда жамоамиз мухлисларини ғалаба билан табриклайман.


- Орадан 11 йил ўтиб АГМК Навоийда ғалаба қозонди. Бу статистикадан хабарингиз бормиди? 

- Футболда ҳамма ўз ишини қилгани маъқул. Менинг вазифам жамоани бўлажак баҳсларга тайёрлаш. Журналистларнинг иши эса рақамларни ҳисоблаш ва статистика юритиш. Шу боис доим ҳам статистикани кузатиб бора олмайман. Сиз айтган маълумотдан эса тўғриси хабарим йўқ эди. Лекин барибир эшитиш ёқимли бўлди. 


- АГМК рақибга нисбатан кўп жиҳатдан кучлироқ кўринди. Шунга қарамай фақат битта гол урди. Бу ҳақда фикрингиз? 

- Барибир қисқа фурсат ичида зўр тайёргарлик кўриш қийин. Аммо бугун ўйинни бошқара олдик. Вазиятлар яратишда давом этсак, ҳали яна голлар бўлади. Уч ой кучли ритмда футбол ўйналмагани барибир ўз таъсирини кўрсатади. Иккита чемпионат орасида одатда жамоалар бир ой ёки йигирма кун дам олишади. Ҳозир эса танаффус уч ойни ташкил этди ва бу жуда катта вақт.


- АГМКнинг бу йилги мақсади қандай? 

- Ҳар бир учрашувда майдонга тушиб жанговор ўйин кўрсатиш, ғалаба қозониш ва шу орқали олмалиқлик мухлисларни хурсанд қилиш.



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика