Latest news

01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  0 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  63 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Миржалол Қосимов: "Ирода кўрсатдик, шогирдларим шунга яраша меҳнат қилишди" News

Миржалол Қосимов: "Ирода кўрсатдик, шогирдларим шунга яраша меҳнат қилишди"

Суперлига 7-туридан ўрин олган АГМК – "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин жуда ҳам қизиқарли кечди. "Сўғдиёна" бежиз биринчи ўринда кетмаётганди, ёмон ўйин кўрсатмаяпти. Тўғриси, бугун кўп гол бўлади деб ўйламагандим. Йигитларга раҳмат айтмоқчиман. Чунки сермазмун, мухлисларбоп ўйин намойиш қилишди. Ирода кўрсатдик, шогирдларим шунга яраша меҳнат қилишди. Санжар Турсуновга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламан. Шунингдек, жамоамиз номидан мухлисларга миннатдорчилик билдираман.  

- Санжар Турсуновнинг ҳолати қандай?

- Яхши эмас. Бош мия чайқалиши рўй берди, шекилли. Тиббий текширувдан кейин маълум бўлади. 

- "Сўғдиёна" фаол ўйин намойиш қилди. Бақоев кутилмаган нимадир таклиф қила олдими?

- Ҳа. Олдинги ўйинларини кўриб чиққандик. Сўғдиёна" 4-2-3-1 тактик схемаси асосида ўйнаётганди. Бироқ бугун 5 та ҳимоячи билан ҳаракат қилди. 

Дилшод Аҳмадалиевга кўп дакки бердим, чунки бундай схемада бошқача ҳаракат қилиши лозим. 

- АГМК мавсум бошида оғир ўйинларни ўтказди. Ҳозирги вақтга келиб жамоа ўйини анча яхшиланиб қолди. Бунга ниманинг эвазига эришилди?

- Йўқ. Бу жароҳатлар ва карточкалар кўпайиб кетиши оқибатида бўлганди. Ҳозир мана Худога шукрки, секин-аста ҳамма сафга қайтиб бормоқда. 

- Олдинда яна бир жиддий рақиб – "Қизилқум" жамоаси кутмоқда. Нималарни кутяпсиз?

- Биласизми, ҳозир ўзи осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳар бир клуб охиригача курашмоқда. Шунинг учун осон бўлмайди. Яхши тайёргарлик кўришимиз керак, ҳаммаси ўз қўлимизда.

- Италиялик афсоналарга қарши ўйинда иштирок этасизми?

- Йўқ. Биз ўйнаб бўлганмиз. Бутун эътиборимиз бугунги баҳсга қаратилганди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика