Latest news

23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  10 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8

Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик" News

Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Бухоро" - ОКМК (0:2) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бир ойлик танаффусдан кейин яна футболга қайтдик ва бугун иккинчи даврани бошладик. Мавсумнинг иккинчи ярмини ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик. Бугунги ютуқдан хурсандмиз. Яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик ва энг муҳими уч очкони қўлга киритдик.


- Иккинчи давра олдидан жамоангизда юз берган ўзгаришларга тўхталсангиз.

- Биз унча кўп трансфер қилмадик. Дарвозабон ва икки нафар ҳимоячини таклиф этдик. Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғига футболчи чақирмадик, чунки ўзимизнинг таркибдаги футболчилардан кўнгил тўқ.

- "Бухоро" Кубок ўйинида ОКМКни мусобақадан чиқариб юборганди. Бугун эса чемпионатда жамоангиз ғалаба қозонди.

- Эсимда, ўшанда ўз хатоларимиз туфайли мағлуб бўлгандик. Лекин мен ҳеч қачон ўйин ажратмайман, биз учун Кубок ҳам, чемпионат ҳам муҳим. Фақат футболда доим ютишнинг имкони йўқ. Бугун ўша мағлубият учун қасос олдик деб ўйламайман, майдонга чиқиб фақат уч очко учун ўйнадик.



- Дарвозабон Хумоюншоҳ Сайётовнинг кетиши нима билан боғлиқ?

- У кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмагани учун кетишни хоҳлади. Биласиз, дарвозабонлар ҳадеб алмашавермайди, буниям тўғри тушунамиз. Афсуски, Хумоюншоҳ жамоамизда ўзини кўрсата олмади. Шу боис унинг ўрнига Ҳамидулло Абдунабиевни таклиф этдик.

- Иккинчи давра олдидан раҳбарият томонидан вазифа қўйилдими?

- Вазифа ҳар доим юқори бўлган, қолаверса мен ҳам ўзимга нисбатан талабчан бўлганим учун доим юқори мақсадларни қўяман. Керак бўлса чемпион бўлишни хоҳлаймиз. Насиб қилса бу ҳам бўлади.

- Майдонда ётиб ўйинни чўзадиган жамоаларга қарши нима қилса бўлади?

- Бунинг йўли осон: тезкор гол уриш керак. Шунда вақт чўзмасдан футбол ўйнайди.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика