Latest news

22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  4 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  3 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  19 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2

Миржалол Қосимов ҳакамлар ҳақида нима деди? News

Миржалол Қосимов ҳакамлар ҳақида нима деди?

"Бунёдкор" устози Миржалол Қосимов "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Жуда ҳам шиддатли ва жанговор ўйин бўлди. Учрашув дербига хос кечди. Мухлислар ҳам зерикиб қолишмади. Турнир жадвалидаги бу икки жамоа ёнма-ён тургани ўйинга бўлган қизиқишни оширганди. "Пахтакор" ишқибозлари уйларига яхши кайфиятда кетадиган бўлишди.

Мен эса натижадан қониққаним йўқ. Аслини олганда ўйин дурангга мос бўлди. Ҳар иккала томонда жуда ҳам қизиқпарли вазиятлар бўлди. Нима деса бўлади, ютқаздик... Энди бу тарих. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз.

Бугунги ўйинда тезкор қарши ҳужумда ўйнашни таъкидлагандим. Яхши ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумда ўйнашни режалаштиргандик. "Пахтакор" яхши савиядаги рақиб, бугун футболчиларга майдоннинг иккинчи ҳудудида рақибни қарши олиб, кутилмаганда тезкор қарши ҳужумларда ҳаракат қилишимиз керак эди. Баъзи вазиятларда ушбу кўрсатма асосида яхши ҳаракатландик. Аммо футбол гол билан қизиқ. Гол ура олмадик, демак ўйинимиз чиқмади, деб ўйлайман.

- Хоҳласак-хоҳламасак ҳакамлар мавзусига тўхталамиз. Бугунги ўйиндаги ҳакамлик борасида сизнинг фикрингиз қандай?

- Нима десам бўлади, қайсидир маънода бугунги ҳакамлик ўйинга халақит қилди, деб ўйлайман. Бу саволни Ҳакамлар қўмитасига қолдирганимиз маъқул. Мен ўзимни жамоам билан шуғулланаман. Шуниси тўғри бўлади. Бу ўйинни энди ортга қайтариб бўлмайди.

- Нега Мурод Зуҳуровга эмас, Суҳроб Султоновга ишонч билдирдингиз?

- Менимча, Султонов ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Бизда соғлом рақобат. Ҳар иккала дарвозабонга ҳам имконият бераман: 3-4 ўйин Султонов дарвозани қўриқлаётган бўлса, кейинги 3-4 беллашувда Зуҳуровга имконият беряпмиз. Султонов бугун дарвозани яхши қўриқлади. Фақатгина биргина вазиятда тўпга чиқишда хато ўйнади. Ҳамма хато қилади. Ҳакамлар ҳам хато қилиши мумкин, футболчилар ҳам хато қилишади.

- "Пахтакор"да яхши легионерлар бор. "Бунёдкор" эса легионерларсиз ҳаракат қилди. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб, жамоамга легионерлар керак, деган хулосага келдингизми?

- Ҳамма курпасига қараб оёқ узатади. Қолаверса жамоани олдига қандай мақсад қўйилганига боғлиқ. Легионерларсиз ҳам ўйнаса бўлади. Аммо жамоани олдига жиддий вазифа қўйиладиган бўлса, унда албатта кучли легионерлар керак. Ҳар бир мураббий ўз жамоасида яхши савиядаги легионерларни кўргиси келади. Бу нарса кўпроқ мақсад ва вазифага ҳам боғлиқ.

Rating: +76   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика