Latest news

09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  1 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  1 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  5 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  2 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  15 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  29 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  2 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0

Миржалол Қосимов: "Ғалабани Комбинатнинг 70 йиллик юбилейига бағишлаймиз" News

Миржалол Қосимов: "Ғалабани Комбинатнинг 70 йиллик юбилейига бағишлаймиз"

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлига 22-тур доирасидаги "Бунёдкор" (2:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Миржалол Қосимов: - Муҳим ўйинда ғалабага эришдик. Ушбу ғалабани Олмалиқ Кон Металлургия Комбинатининг 70 йиллик юбилейига бағишлаймиз! Мухлисларимизни ҳам ғалаба билан хушнуд этганимиздан хурсандмиз. Ҳар қандай жамоага мухлислар далдаси муҳим. Олмалиқдан келган ишқибозларнинг олқиши футболчиларга завқ беради. 

Дарвозабонлар ўртасидаги рақобат? Йил бошида кўплаб дарвозабонларга имкон бердик. Хатолар юзага келди. Ҳозирги кунда Султоновнинг ҳолати яхши. Умуман бу чизиқда яхши рақобат вужудга келган. Рақобат бор жойда эса ўсиш кузатилади. 

Мавсум ўртасидагига нисбатан ҳозирги жамоа тажовузкор ва жўшқин кўринмоқда? Қисқа фурсат ичида жамоани шакллантириш қийин. Ҳар қандай инсон янги коллективга келганидан кейин бегона жойга тезда киришиб кетмайди. Умуман ҳар қандай соҳада шундай. Йил бошида жуда кўп хатолар қимматга тушди. Оддий вазиятлардаги хатолар, дарвозабонлардан бошлаб, ҳужумчиларга қадар беқарор кўринганди. Умуман футболда омад деган тушунча керак. Баъзи вазиятларда эса омад кулиб боқмади. 

Янги жамоани қуриш учун вақт керак. Ҳозирги пайтда футболчилар ёмон ҳаракат қилишмаяпти. Умуман футболни юқори иштиёқ билан ўйнаш керак. Барчага завқ улашувчи ўйиндан роҳат олишни билиш керак. Ўшанда нимагадир эришиш мумкин.

Кубок финалидаги рақиб ҳақида? "Пахтакор" юртимиздаги энг номдор ва кучли жамоа. Улар бежизга чемпионат якунига 7 тур қолганида чемпион бўлишгани йўқ. Қолаверса "Пахтакор"да юқори малакали футболчилар йиғилган. Гарчи рақиб кучли бўлсада, биз уларга қарши кўл остимдаги футболчилар билан тайёргарлик кўрамиз. АГМКдаги баъзи футболчилар Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган, баъзилар эса йўқ. Майдонда ўз кучимизни синаб кўрамиз. Лекин ҳали финал ҳақида ўйлашга эрта. Чунки олдимизда яна бир муҳим баҳс, "Динамо"га қарши Лига Кубоги ярим финал баҳси кутмоқда. 

Футбол фақат ҳужумдан иборат эмас. Ҳимоячилар ҳужум пайтида жамоага ёрдам беради. Ҳужумчилар ҳам керак пайтда ҳимояга қайтиб, мудофаа чизиғи вакилларига кўмак бериши лозим. Элгужа Григалашвили ҳимояга қайтиб ўйнаётгани учун ҳужум пайтида чарчаб қолмоқда, деб ўйламайман. Унинг жисмоний ҳолати яхши. Тўғри, ҳужумкор футболчи қолганларга нисбатан очкўзроқ бўлиши лозим. Лекин қаерда нима қилишни билиш керак. Элгужа Григалашвили бир вазиятда масъулиятни ўз бўйнига олишдан кўра очилиб турган жамоадошларига тўпни узатганида, балки ҳисоб йириклашиб кетиши мумкин эди. Элгужа Григалашвили ўзига қўйилган кўрсатма ва талаб қилинаётган вазифаларни яхши адо этмоқда. 

Абрамовнинг терма жамоага бош мураббий бўлгани "Бунёдкор" ўйинига таъсир қилдими? Йўқ, мен ундай деб ўйламайман. Ташқаридан ҳамма нарса осон кўринади. Барибир буни ичкарида ҳис қилган бошқа. Шу боисдан бу ҳақида бирор нарса дейиш мушкул. Абрамов бошчилигидаги терма жамоамизга омад тилайман.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика