Latest news

12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  41 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  12 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11

Миржалол Қосимов: "Футболчиларим билан фахрланаман" News

Миржалол Қосимов: "Футболчиларим билан фахрланаман"

Ўзбекистон кубоги-2017 финалидан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда ҳисоб очилди ва шу ҳал қилди. Бошида йигитларда бироз босим бор эди. Ўйин давомида ўзимизни қўлга олдик. Футболчиларим билан фахрланаман", - дейди Қосимов. 


- Норхонов асосий таркибда майдонга тушди, Нурматов эса захирадан тушиб ўйинни кучайтирди. 

- Буни текскари ҳам бўлиши мумкин эди. Нурматов ҳам Норхонов ҳам бир хил савиядаги футболчилар. 


- Чемиртан ҳақида фикрингиз ўзгардими? 

- Тўғри у ҳаракат қилди, аммо барчаси нольга тенг бўлди. Кеча айтгандим, кимдир хато қилади ва мағлуб бўлади. Бугун ўхшамади, аммо йигитлар вақти келганда бундан ҳам кучли бўлиб натижаларга эришишади. 


- Нурматов ва Чемиртан тўпни қабул қилишда кўп хато қилишди. Улар "Бунёдкор" савиясига мосми? 

- Бизда тўрт нафар ҳужумчи бор. Уларга ишонаман. Мақсадимизга ета олмадик. Қанот ҳимоячиларимиз ҳаводан тўпни жуда яхши ошира олишади, аммо бугун буни кўрмадик. 


- Энди қайси чизиқларни кучайтирмоқчисиз? 

- Ҳозир биринчи навбатда режамиз дам олиш. Кейин бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. Имкон бўлса ҳар бир чизиққа муносиб футболчиларни олиб келиш керак. Биз пулни эмас, пул бизнинг ортимиздан қувиши лозим. Мақсад бўлмаса футбол ўйнашдан маъно йўқ.


Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика