Latest news

08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  2 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  3 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  6 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  8 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  10 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  74 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  2 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  12

Миржалол Қосимов: "Эртага мухлисларни қизғин дерби кутмоқда" News

Миржалол Қосимов: "Эртага мухлисларни қизғин дерби кутмоқда"

ОЧЛ "A" гуруҳи 2-тур доирасидаги АГМК - "Истиқлол" ўртасидаги ўйиндан аввал ташкил этилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовга ярим ҳимоячи Миржамол Қосимов ҳамроҳлик қилди.

Миржалол Қосимов: "Эртага Худо хоҳласа бизни яна бир жуда ҳам муҳим ўйин кутиб турибди. "Истиқлол" бизга қўшни жамоа, шу боисдан ўзига хос дерби бўлади. Ўзбекистон ва Тожикистон жамоаларининг ўзаро ўйинлари азалдан дерби мақомида қизғин тўқнашув бўлиб келган. Ўйлайманки, эртага мухлислар чиройли футбол гувоҳи бўлишади. Ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Аввал айтганимдек, ҳар бир учрашувга чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба илинжида майдонга тушамиз. "Истиқлол" жамоаси тартибли футбол намойиш этмоқда. Уларнинг ички чемпионат ўйинлари, хусусан суперкубок ва "Шабаб Ал Аҳли"га қарши ўйинларини кўриб чиқдим. "Истиқлол" жамоаси қарши ҳужумларга таяниб ўйнайди. Рақибнинг тартибли ва чуқур ҳимоясини ёриб киришга ва қарши ҳужумларни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмаслиги аниқ. Эртанги ўйинга жамоамиз тайёр ва биз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз". 

- 2 йил аввал ОЧЛ саралаш ўйинида "Истиқлол" билан АГМК тўқнаш келган ва унда ғалаба қозонгансизлар. Бу жиҳат сизларга руҳий устунлик берадими?

- Олмалиқдаги ўйин тарихга айланган. Бу албатта жамоамиз ва мухлислар учун ёқимли тарих сифатида қолган. Лекин эртанги баҳс буткул бошқа ва янги чақирув бўлади. Биз эртага ҳам Худо хоҳласа ўша ёқимли дамларни ишқибозларга тақдим этишга ҳаракат қиламиз. 

- АГМК ҳужумкор футбол кўрсатади, эртанги рақиб "Истиқлол" эса ҳимоявий. Эртанги баҳсда тактик тарафлама ўзгариш бўладими?

- Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ва рақибнинг ҳимоясини ёриб ўтишга ҳаракат қиламиз. Бу осон бўлмайди. Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, "Истиқлол" ҳимоядан тезкор қарши ҳужумга ўтишда хавфли. "Истиқлол" сафида Манучехр Жалилов ва Ҳусейн Доған каби яхши ва тезкор футболчилар бор. Имкон қадар рақибга қарши ҳужумга ўтиб кетиш имкониятини бериш керак эмас. Лекин бу ишни амалга ошириш осон бўлмайди. Биз рақибнинг тартибли ҳимоясини ёриб ўтиш баробарида уларни қарши ҳужумга ўтиб кетмасликларини таъминлашимизга тўғри келади.

Миржамол Қосимов (АГМК жамоаси ярим ҳимоячиси): "Авваламбор Ассалому алайкум. Бош мураббийимиз айтганларидек, эртанги ўйинга тайёргарлик яхши кетмоқда. Бу ерга жамоамиз шунчаки келгани йўқ. ОЧЛда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Гуруҳда кучли жамоалар йиғилган. Худо хоҳласа эртанги ўйинга барча футболчилар билан яхши ҳаракат қилиб, ўзбекистонлик мухлисларга ғалабани тортиқ этишга уринамиз. Икки йил аввалги ўйин тарихга айланган ва бизни эртага янги баҳс кутмоқда. Шу боисдан ҳам аввалги учрашувни эсдан чиқариб, унга чалғимасдан бор диққат-эътиборимиз эртанги ўйинга қаратишимиз лозим. Худо хоҳласа эртага мухлисларни яна бир бор хурсанд қилиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз".


Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика