Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Миржалол Қосимов: "Дурангга мос ўйин бўлди" News

Миржалол Қосимов: "Дурангга мос ўйин бўлди"

Суперлиганинг 24-тури доирасида "Локомотив"га қарши учрашувдан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳақиқатдан ҳам бир-бирига муносиб, рақобатбардош жамоалар бугун майдонга тўқнаш келди, дербига хос ўйин бўлди. Кўрдингиз, йигитлар ёмон ўйнамади, курашишди, вазиятлар яратишди. Кейинчалик футболдаги қонун "Сен урмасанг сенга уришади" деган қонун ўз кучини кўрсатди. Ўйин сифати борасида камчиликлар бор, буни тан олиш керак. Энди ўткинчи ўйинлар қолмади. Биринчи голни ўз хатомиз туфайли ўтказиб юбордик. Кейинчалик ҳисобни тенглаштиришга ҳам эришдик. Иккинчи бўлимда рақибнинг чиройли комбинацияси туфайли гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамасдан ўзимизда куч топа олдик. Иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлар бўлди. Ўйин дурангга мос эди, деб ўйлайман. Нима ҳам дердим, "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман.

Омад ёки маҳорат? Футболда икки жиҳат ҳам жуда керак. Иккинчи бўлимни оладиган бўлсак, Абдуллаев озгина маҳорат етишмади. Райевац эса кучли ҳужумчи. У бундай вазиятлардан фойдалана олади. Шу боисдан унга омад етишмади, деб ўйлайман. Шунга қарамай, шогирдларим билан фахрланаман. Олдимиздаги мақсад ОЧЛга чиқиш. Шу боисдан бу ерда фақатгина очко йиғиш керак. Кийиниш хонасида йигитларга ўйин тарихга айланганини, кейинги ўйинга бошни тик кўтарган ҳолда чиқишимизни айтдим. Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Секин-секин камчиликларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

Орада кичик танаффус бўлганда Райевац жароҳат олганди. Нурматов ҳам "Бухоро"га қарши ўйинда яхши ўйнади, кубокда голлар урди. Райевац ёмон ҳужумчи эмас, у бекорга "Бунёдкор"га таклиф қилинмаган. Аммо барчаси ўзининг қўлида.

Хуршид Ғиёсов: - "Бунёдкор" мухлислар учун ўйнайди. Ғалаба қозонишни жуда истадик. Бунинг учун кўплаб вазиятларга эга бўлдик, бироқ бундан фойдалана олмадик. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика