Latest news

22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  1 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  27 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  12 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   10 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  43

Миржалол Қосимов: "Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда" News

Миржалол Қосимов: "Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда"

Осиё чемпионлар лигаси "A" гуруҳи 4-тур доирасидаги "Шабаб Ал Аҳли" - АГМК учрашувидан олдинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовга ҳужумчи Александр Касьян ҳамроҳлик қилди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум. Экватордан ўтиб олдик. Буёғига бизни янада оғир ўйинлар кутмоқда. Сабаби футболчиларда толиқиш ҳам бўлиши мумкин. Биз учун "Шабаб Ал Аҳли"га қарши беллашув жуда муҳим ўйин. Осон бўлмайди. Лекин гуруҳдаги ҳолатимизни яхшилаб, очколарни жамғариб олиш учун имкониятимиз бор. Эртага ҳам мухлисларимизни хурсанд этиш учун майдонга чиқамиз".


— Ўтган ўйинга нисбатан эртанги баҳсда ўзгаришлар бўладими? Қандай ўзгаришларни кутиш мумкин?

— Эртанги ўйинда катта ўзгаришлар бўлмаса керак. Ўйлашимча, дарвоза ўлчами ва майдон сиғими ҳам ўзгармаса керак. Албатта бу ҳазил. Аввал айтганимдек, футболни мажбуран ўйнаб бўлмайди. Кучли хоҳиш ва иштиёқ билан юракдан ўйнаш керак. Икки кун олдин ўйнадик. Муҳими, эртанги баҳсда камроқ хато қилиб, кўпроқ вазиятлар яратиш ҳамда рақибни хато қилишга мажбурлаб, юзага келадиган имкониятлардан фойдаланиш. Ва албатта дарвозабонларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Улар қанча кўп жамоани қутқарса, бу футболчиларга ўйин давомида катта енгиллик ва ишонч беради.

 

Александр Касьян (АГМК ҳужумчиси): "Ҳаммага салом! Бизни ажойиб учрашув кутмоқда. Эртанги баҳс қолган ўйинлар каби жуда муҳим. Биз майдонга мураббийларнинг кўрсатмасини бажариш учун албатта ғалаба иштиёқида чиқамиз. Ҳар учинчи куни футбол ўйнаш футболчиларда жисмоний юкламаларни оширмоқда. Осон бўлаётгани йўқ. Лекин биз қаерга келаётганимизни билардик. Бу Чемпионлар лигаси. Ҳеч кимга осон бўлмайди. Чарчоқларга қарамасдан майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. АГМК Ар-Риёдга шунчаки келмаган, балки олдига қўйган мақсадига эришиш учун келган".


Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика