Latest news

11:20Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш  0 10:42"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари статистикаси қандай?  0 10:06Руд ван Нистелрой АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 09:33Роналдуни судга беришди  39 08:53Дебют ўйинида «Ипсвич»ни юта олмаган Аморим нималар деди?  6 08:14Саудия Арабистони чемпионати. «Ал Иттиҳод» «Ал Фотеҳ»ни мағлуб этди ва турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  1 07:39Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» Машарипов жамоасига қарши баҳс олиб боради  7 02:05Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"  2 01:45Иван Бошкович "Локомотив"га қарши ўйинда Йовович асосий таркибда тушмаганини айтди  3 01:29Григорий Колосовский: "Зарба бермасдан гол уриб бўлмайди"  3 00:24Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Леганес"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 23:59А Серия. "Наполи" — "Рома" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  4 23:30АПЛ. МЮ Аморим қўл остидаги илк ўйинда "Ипсвич Таун"ни мағлуб эта олмади  26 22:55Машарипов "Пахтакор"га қарши ўйин олдидан: "Бу жамоада катта бўлганман, аммо..."  7 22:12"Лестер" Куперни истеъфога чиқарди  3

Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйиндан мухлислар ютди" News

Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйиндан мухлислар ютди"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Динамо" - ОКМК (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Албатта, бугунги ўйинда мухлислар ютди. Вазиятларга, курашларга бой ўйин гувоҳига айландик. Ҳисоб тенглашганидан сўнг ўйлаб тургандим, битта гол урган жамоа ютиб кетарди. Охирги 20 дақиқаликда "Динамо"да ҳам, бизда ҳам ярим ҳимоя деярли ишламади. Мақсад ҳар икки жамоада ҳам ҳужумга қаратилди. Кожонинг голида чап қанот ҳимоячимиз қўпол хатога йўл қўйди. Мезбонларни бугунги ғалаба билан табриклайман.

- Бир дақиқада ўйин картинасини чизиб бердингиз. Бугунги ўйин ҳақида ҳозир ҳамма гапираяпти.

- Ҳа, айтиб ўтдиму, бугунги футболдан мухлислар ютди.

- ОКМК даража бўйича "Динамо"дан устун экани барибир кўринди. Охирги дақиқаларда ҳар икки жамоанинг ҳам ғалаба учун ҳаракати ортидан талатўплар юзага келди. Шунинг натижасида жамоангиз мағлуб бўлдими?

- Охирги 20 дақиқаликда ҳар икки жамоанинг ҳам ярим ҳимоя чизиғи ишламай қолди. Захирадан қўшилган футболчиларимиз ўйинимизни кучайтириб беришлари керак эди. Лекин кўнгилдагидек ҳаракат қила олишмади.

- Жамоангиз атрофида жорий мавсум чемпионлиги ҳақида гап-сўзлар кўпайиб қолди...

- Мен ишлаган ҳар бир жамоамда маблағ борми, йўқми, бор имкониятдан фойдаланиб, юқори натижалар учун ҳаракат қилганман. Ўтган ўйиндан кейин ҳам шу ҳақида айтдим. Меҳнат қилиш керак. Бугун ОЧЛ лигаларига қуръа ташланди. Мақсадни шунга қаратиш керак. Бу турнирларда ўйнаш учун ё чемпион бўлиш керак, ёки кубокни ютиш лозим. Шунга қараб интилиш керак.

- Жамоага сиз учун келган эронлик футболчи "Навбаҳор"га ўтиб кетди...

- Йўқ, мен учун келмаган. Тушуниб турибман, Сияваш Ҳақназари ҳақида айтаяпсиз. У клубсиз юрганда жамоага таклиф этдик. Йўқотилган ярим йили учун ҳам жиддий ҳаракат қилди, ўз устида ишлади. Масалан, мен унинг ўрнига югуриб берганим йўқ. Биздан яхшироқ шароит таклиф қилишса, кетишига биз қарши эмасмиз. Ҳар доим айтганман, футболчилар жамоага мен учун келишмайди. Ҳар бир футболчи ўзи учун ўйнайди, жамоа манфаатига хизмат қилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика