Latest news

07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  0 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  9 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  4 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  7 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  21 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5

Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик" News

Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"

Суперлига 24-туридан ўрин олган ОКМК - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик. Лекин учрашув бошидаги хато қимматга тушди. Шогирдларим анча ҳаракат қилишди, аммо гол ура олмадик. "Қўқон-1912"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун оддий вазиятларда кўп хатога йўл қўйдик. Албатта, мағлубият сабабларини таҳлил қиламиз. Ҳозир жамоага кичик таътил бериб, шундан сўнг яна машғулотларга қайтамиз. Олдинда қийин ўйинлар кутяпти, жиддий ҳозирлик кўришимиз керак.

- Жамоангиз охирги икки турда кутилмаганда мағлубиятга учради.

- Энди бу футбол, биз доим энг яхшисига ҳаракат қиламиз. "Андижон" билан кечган баҳсни олайлик, у ерда ҳам биринчи бўлимда тўп ўтказиб, иккинчи тайм тўлиқ устунлигимизда кечганди. Фақат гол ура олмагандик. "Андижон" эса яхши ҳимояланди. Бугун "Қўқон-1912" ҳам шундай ўйнади. Бундан ташқари, майдонимиз жуда ачинарли ҳолатда. Биласиз, бизда тўп билан муомала ўйинимизнинг асосий жиҳатларидан бири ҳисобланади. Бугун шуни ҳам намойиш эта олмадик.

- Бугун рақиб сафида Аброр Каримов ўзини яхши кўрсатишга ҳаракат қилди.

- Буни тушунаман. Чунки Аброр Каримов бизнинг футболчимиз ва уни ижара асосида Қўқонга берганмиз. Унга ҳам ўйин амалиёти керак, бизда захирада ўтириб қолиши мумкин эди. Лекин Аброр ўзимизга ҳам керак ва келажакда ОКМКга фойдаси тегади.

- Бу йил ОКМК дарвозабонларида жуда кўп хатолар кузатиляпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Чиндан ҳам бу йил хатоларимиз кўп бўлди. Дарвозабонларни алмаштириб ҳам кўрдик. Чемпионатимизда осон ўйинлар бўлмаяпти, ҳар бир баҳс ўзига яраша асабий кечяпти. Суперлигамиз савияси ошган деб бемалол айта оламан. Дарвозабонларимиз хатоси руҳият билан боғлиқ деб ўйлайман.

Rating: +2   

Comments

   
04 oct 11:56:57
ИЛХОМЖОН ИРГАШЕВ
Олмалик пул килиш бошлади
   
04 oct 10:15:52
Nurillo
Соккани босинг ока
   
03 oct 23:12:53
Жамшид Jamshid
Бунёдкорга 5 та урган кукон андижонда гол уролмаса шунда Бунёдкор кучсизми. 5-1 булганда тасодиф эмас эди.
-1   
04 oct 08:11:14
TOMJIQ_OLOT
ОДИЛ АҲМЕДОВ ТАНЛОВИ
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедов мураббийлар ва футболчиларга даҳлдор танловини очиқ-ойдин айтди. "Катанец ёки Кападзе? Албатта Катанецнинг меҳнати кўп, шунинг учун словенияликни танлайман. Машарипов ёки Шомуродов? Элдор. Файзуллаев ёки Ҳусанов? Аббос. Дембеле ёки Ямал? Ламин" – деди ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов.

Манба: "InterFutbol" газетаси, 02.10.2025, 78-сони, 15-саҳифаси.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика