Latest news

21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  4 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  146 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  34 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  19 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6

Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди" News

Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Нефтчи" - ОКМК (1:0) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ажойиб ўйин гувоҳи бўлдик. Стадиондаги муҳит, мухлислик даражаси ҳам юқори бўлди. Майдон сифатидан тортиб чиройли футбол ўйнаш учун ҳамма шароит қилинган. Йигитларимиз ҳаракат қилди. Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди. Ўйлайманки, стадионга келган мухлислар чиройли футбол кўришди. Ҳакамнинг то охирги ҳуштаги чалинмагунча яхши ўйин кетди. Ҳаёт давом этади. Афсуски, бу йил бир текис ўйин кўрсата олмадик. Энди кейинги баҳсга тайёргарлик кўрамиз. "Нефтчи"ни эса ютуқ билан табриклайман.

- Бугунги ўйинни 15 мингдан зиёд мухлис стадионда кузатиб борди. Ўйиндаги муҳит ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Мен ҳозир нимани гапирдим? Айтдим-ку, муҳит зўр бўлди. Мухлисларга миннатдорчилик билдирдим. Буларни бошқа тилда гапирдим шекилли. Бир-бирига муносиб икки жамоа ҳаракат қилди. Футбол ўзи мухлислар учун ўйналади. Бир хил пайт ўзбекча гапирса яна ўзбек тилига таржима қилишади-ю, ҳозир шунақа кўриняпти. 

- Биринчи даврада дарвозабонлар муаммоси мавжуд эди. Иккинчи даврада бу муаммо бартараф этилдими?

- Йўқ. Бу муаммо ҳамон давом этмоқда. "Қўқон-1912" билан ўйинда ҳам шу муаммо кўзга ташланганди. Йил давомида 3-4 нафар дарвозабонни майдонга туширишга мажбур бўлдик. Бу ҳам футболнинг бир қисми экан. Бугунги ўйинни дарвозабонимиз ёмон ўтказмади, лекин умумий олиб қарганда хатолар кўп бўлди. Ўйлашимча, 10-12 очкони шунинг учун бой бердик. Агар қўшимча 9 очкомиз бўганида ҳозир биз ҳам етакчилар қаторида кураш олиб бораётган бўлардик.

- ОКМК кейинги баҳсни "Насаф"га қарши ўтказади. Шу баҳсда сиз айтаётган муаммолар ёпиладими? Чунки бу ўйин натижаси "Нефтчи" учун ҳам қизиқ.

- Биз "Нефтчи"га қарши қандай майдонга чиққан бўлсак, "Насаф" билан ҳам шундай темпда ўйнашга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда 15та клубга қарши иккитадан ўйин ўтказишга тўғри келади ва бу ўринда биз учун рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Авваламбор ўз мухлисларимиз учун ҳаракат қиламиз.

- Рус нашрлари Фабио Каннаваро миллий терма жамоамизга бош мураббий бўлгани ҳақида мақола ёзиб, ҳайрон қолишганини баён этишди ва керак бўлса Сизни Каннавародан устун қўйишди.

- Тўғриси, рус матбуотини кузатганим йўқ. Футболимиз раҳбарияти Каннаварога ишониб терма жамоани топдирди ва шу билан гап тамом. Ҳозирги вазиятда ҳамма мутахассис, бекорга айтишмайди-ку тилнинг суяги йўқ деб. Янги мураббийга менимча Жаҳон чемпионатидан кейин баҳо берган маъқул. Четдан ҳамма истаганини гапириши мумкин, лекин бош мураббий ўрнида бўлиб қарор қабул қилиш осон эмас.

Rating: +3   

Comments

+6   
20 oct 07:19:02
safo78
Туғри бу ерда супер контрактда ўқиган журналистларда айб йўқ,улар пулини тўлашди ва дипломни олишди.
Буни ўйлаб Топган инсонни топиш керак.
Миржалол ака ҳар томонлама ақлли инсон хурматим баланд,агар чемпионлик вазифаси юклатилган жамоада ишласа доим чемпион қилади.
ОКМК супер лигадаги кам сонли қувноқ жамоалардан бири хамиша чиройли ўйин кўрсатади.
Нефтчи мухлиси
+6   
19 oct 23:25:29
From Earth
Қосимов яхши инсон, довдир журналистларни аҳмоқона саволларига ақллича жавоб беради.
+2   
19 oct 23:34:15
Xursanbek Abduvaliyev
Reply to comment by From Earth
Қосимов яхши инсон, довдир журналистларни аҳмоқона саволларига ақллича жавоб беради.
Хакикатдан хам бизни журналистларни савияси жуда хам пастлашиб кетяпти борган сари халиям провокацион саволлар тухтаган йук каннаваро хакида кападзе буларни тухумигача тикиб итарганми дейсанда буларни саволларини куриб
+1   
20 oct 08:17:01
Фарход
Рахматли Ахбор хожи бобо Косимов тугрисида КИТОБ ёзгандилар, шу китобни каердан сотиб олса булади, яна Миржалол тугрисида хужжатли ва баадий фильм олиш керак деб тавсия киламан, купчилик хозирги авлод, У-ни факат мураббий сифада билади. Умри узок булсин. УЗБЕКИСТОН ИФТИХОРИ.
+1   
20 oct 07:38:39
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Xursanbek Abduvaliyev
Хакикатдан хам бизни журналистларни савияси жуда хам пастлашиб кетяпти борган сари халиям провокацион саволлар тухтаган йук каннаваро хакида кападзе буларни тухумигача тикиб итарганми дейсанда буларни саволларини куриб
Қанақа провакацион савол ҳақида гапириябсиз? Шунчаки журналистни: ҳаттоки рус журналистлари : сизни Канавародан ҳам, устун кўришиябди - дегани Сиз ва сизга ўҳшаган юзерларга ёқмаябди ҳалос!
+1   
19 oct 23:52:42
Supper Liga
Jurnalistlarimizni saviyasi shunchaki daxshat !
   
20 oct 08:44:23
,Хаqiqiy Kazim.
Reply to comment by TOMJIQ_OLOT
Миржалол Қўшоқович Фабио Каннаваро ҳақидаги навбатдаги провакацион саволга вазминлик ва ақл билан зўр жавоб берибдилар! Қойил! Офарин!
Бир тийинга киммат пикр
   
20 oct 07:34:10
TOMJIQ_OLOT
Миржалол Қўшоқович Фабио Каннаваро ҳақидаги навбатдаги провакацион саволга вазминлик ва ақл билан зўр жавоб берибдилар! Қойил! Офарин!
   
20 oct 06:58:44
Bahodirjon Tulakov
Mirjalol aka nega sizning familiyangiz Qosimov? Bobongiz Qosimjon bobomidi? Debxam savol berishmabti dovdirlar.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика