Latest news

02:00"Барселона" "Атлетик"ни мағлубиятга учратиб, Испания Суперкубоги финалига йўл олди!  28 00:53Лига кубоги. Ярим финал. "Тоттенхэм" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  0 00:33ОКМК клубга келганидан бери бирор марта майдонга тушмаган Сардор Мирзаев билан шартномани узайтирди  2 00:00Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?  0 23:49"Қандай ҳолатда бўлмайлик, мухлислар биздан чемпионликни кутишади" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"нинг Туркиядаги йиғинларига ташриф буюрди  1 23:24Расман: "Барселона"га Дани Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди  2 22:33Ламин Ямал "Барса" билан янги шартнома имзолаш ҳақида гапирди  2 22:05"Пахтакор" Туркиядаги назорат ўйинида Руминия клубини мағлуб этди  6 21:37"Манчестер Юнайтед" ўз вингери билан янги шартнома имзолайди  2 21:17Дидье Дешам Франция термасидан кетишини маълум қилди, фақат...  3 20:52АПЛ клубида бош мураббий истеъфоси рўй берди  0 20:30"Динамо" БААда Россиянинг бир нечта клубига қарши назорат учрашувлари ўтказади  2 20:03Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..."  1 19:48Романо Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида янги пост қолдирди  31 19:36"Нефтчи"дан кетган легионер "Динамо"га ўтиши мумкин  2

Миржалол Қосимов: "Биринчи бўлимдаги ўйинимиз ўхшамади. Иккинчи бўлим учун эса шогирдларимга раҳмат айтаман" News

Миржалол Қосимов: "Биринчи бўлимдаги ўйинимиз ўхшамади. Иккинчи бўлим учун эса шогирдларимга раҳмат айтаман"

Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" – АГМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

"Икки бўлимда икки хил ўйин гувоҳи бўлдик. Тан олиш керак, биринчи бўлимдаги ўйинимиз ўхшамади. Сабаби, майдонда жуда хотиржамлик билан ҳаракат қилдик. Рақиб дарвозаси ёнида хавфли ҳужумлар ташкиллаштира олмадик. Қолаверса, биринчи бўлим бошида дарвозабонимиз қўпол хатога йўл қўйди. Лекин иккинчи бўлимда хатти-ҳаракатлари учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Биринчидан, ўйин назоратини ўз қўлимизга олдик. Шу билан бирга, учта гол уришга муваффақ бўлдик ва уч очкога эга бўлдик. Бу эса Ботирали Эргашевга ҳам далда бўлди. Чунки руҳий тарафлама спортчининг ўйинида пасайиш кузатилиши мумкин. Шу боис, йигитлар майдонда жонини бериб ҳаракат қилишди ҳамда керакли натижани қайд этишди. Олдимизга қўйган мақсад уч очко қўлга киритиш эди. Фурсатдан фойдаланиб, ёмғир ёғишига қарамасдан, ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман, улар чиройли ўйин гувоҳига айланишди, деб ўйлайман. Сабаби, меҳнати синган инсонларга раҳмат айтиб қоламан, майдон сифати жудаям ажойиб даражада. Ёмғир ёғишига қарамасдан, йигитлар чиройли футбол кўрсатишди. 

— Мартин Боакенинг захирадан ўйинга қўшилиши биринчи бўлимда "Нефтчи" ҳимоясини ўрганиш учун қилинган ҳаракатми?

— Йўқ, негаки қўл остимда нечта футболчи бўлса, улардан имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қиламан. Шу боис, майдонга чиққан ҳар бир футболчи жамоа учун жон куйдириши лозим. 

— Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод бўлган Элдор Бегимовнинг ўйинига муносабатингиз...

— Бегимов захирадан майдонга тушиб, яхши киришиб кетди ва жамоанинг учинчи голини урди. Унинг ўйинига хулоса қилиш учун вақт камлик қилди", – деди олмалиқликлар устози.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика