Latest news

19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   1 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  0 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  10 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  1 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  3 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  19 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  19 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6

Миржалол Қосимов: "Бежизга дарвозабон - ярим жамоа деб айтишмайди" News

Миржалол Қосимов: "Бежизга дарвозабон - ярим жамоа деб айтишмайди"

Coca-Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - АГМК (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин кутилганидек жанговор руҳда ўтди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиқди. Бу борада бизга омад кулиб боқди. Чунки, яхши биламиз, "Сўғдиёна" жамоаси яхши шаклланган. Таркибида иқтидорли ва малакали футболчилар ҳаракат қилади. Бугунги ўйинда Ботирали Эргашев жуда яхши ҳаракат қилди, у биринчи бўлимда ҳам юзага келган вазиятларда жамоамизни қутқариб қолди. Албатта, биз ўз имкониятларимиздан фойдаландик. "Сўғдиёна" ҳар доим охиригача курашади. Иккинчи бўлимда ҳам Ботирали Эргашев дарвозамиз томон белгиланган пенальтини қайтариб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Бежизга "дарвозабон - ярим жамоа" деб айтишмайди. Гол урган жамоа ютарди, бу борада омад биз томонда бўлди.

Бу ўйин энди тарихга айланди, навбатдаги учрашувларга тайёргарликни бошлашимиз керак. "Сўғдиёна" жамоасига 5-куни бўлиб ўтадиган ярим финал учрашувида фақат ва фақат омад тилаб қоламан.

- Футболчиларда ўйинлар давомида ўзаро қўпол муносабат кўпайиб кетди. Тажрибали мутахассис сифатида бу ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ҳеч ким ютқазгиси келмайди. Баъзида ўйин тезлашиб кетади, кимдир кечроқ ҳаракат қилади. шунақа вазиятда эмоция юзага келади. Футбол бу шашка эмас, бу спорт тури курашларга бой. Кимдир қўполлик ишлатса, орадан бир дақиқа ўтмай ўзи шундай холатга тушиши мумкин. Буни тўғри қабул қилиш керак.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика