Latest news

01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  6 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  0 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  0 00:41Рубен Аморим "Ливерпуль" майдонидаги ғалаба ҳақида: "Бундан ҳаволаниш керак эмас, Гакпо 20 сантиметрга адашмаганида барчаси бошқача бўларди"  0 00:20Суперлига. "Қизилқум" – "Динамо" 2:0   0 23:50Касильясни тўнаб кетишди  5 23:36Акмал Рустамов: "Қизилқум" таркибидан ҳам термаларда футболчилар ўйнашига ҳаракат қиламиз"  1 23:19Эдин Терзич: "Санчо "Олтин тўп"ни ютишга қодир"  2 22:46Килиан Мбаппе кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 22:23Пау Кубарси: "Класикони бутун дунё кўради. Лекин мен босим ҳис қилмаяпман"  9 21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  3 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  8 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  51 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  10

Миржалол Қосимов: "Ал Ҳилол" номдор жамоа, рақибни ҳурмат қиламиз, аммо улардан қўрқмаймиз" News

Миржалол Қосимов: "Ал Ҳилол" номдор жамоа, рақибни ҳурмат қиламиз, аммо улардан қўрқмаймиз"

ОЧЛ "A" гуруҳи 1-тур доирасидаги "Ал Ҳилол" - АГМК учрашувидан олдин ташкиллаштирилган матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов билан биргаликда футболчи Йован Жокич қатнашди.

Миржалол Қосимов: "Авваламбор Ассалому алайкум! Барча мусулмон аҳли ва юртдошларимизни кириб келган муборак Рамазон ойи билан қутлайман. Ҳаммага сиҳат-саломатлик ва омад тилайман. Эртага АГМК жамоаси учун янги саҳифа очилмоқда. Жамоамиз илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этади. Мақсад гуруҳдан чиқиш. Гуруҳ босқичи якунида тўпланган очколарга қараб ким қайси ўринни олишини билиб оламиз".

- АГМК Саудияга келишидан аввал ОЧЛ плей-офф доирасида ўйнади. Бу ҳолат жамоанинг тикланиш жараёнига қай даражада таъсир қилади?

- Жамоамиз бу ерга келишдан аввал муҳим ва мураккаб кечган ўйинда қатнашди ҳамда бу оралиғда йўл, парвозлар. Қатарга бордик ва у ердан Тошкентга қайтиб, сўнгра Саудия Арабистонига келдик. Лекин бу биз учун баҳона бўлиб қолиши керак эмас. Бу ерга яхши ниятлар билан келдик. Ўйлайманки, бу жиҳат у қадар катта таъсир ўтказмайди.

- Рамазон ойи футболчиларга қанчалик таъсир кўрсатади, деб ўйлайсиз?

- Бу таъсир қилмайди. Орада вақт бор. Ўйинлар ифторликдан кейин маҳаллий вақт билан кечки 22:00га белгиланган. Бу вақт ичида футболчилар тикланиб олишади.

- "Ал Ҳилол" билан ўйинда жамоангиздан нимани кутяпсиз?

- Ҳар бир мураббий жамоасидан яхши натижа кутади. Бу осон бўлмаслигини билиб турибмиз. "Ал Ҳилол" номдор жамоа. Рақибни ҳурмат қиламиз, аммо қўрқмаймиз. АГМК ушбу мусобақага яхши ниятлар билан етиб келди. Ўйлайманки, жамоамиз чиройли ўйнаб, ғалабага интилади. 

Йован Жокич: "Эртага жуда ҳам қийин ўйин бўлади. Биз муҳим учрашувга астойдил тайёргарлик кўрамиз. Умид қиламанки, эртанги баҳс биз учун омадли бўлади"

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика