Latest news

14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  10 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3

Мирғиёс Сулаймоновнинг голи “Металлург”га ғалаба келтирди News

Мирғиёс Сулаймоновнинг голи “Металлург”га ғалаба келтирди

Мавсумга тайёргарлик жараёни Бекободнинг “Металлург” жамоаси “Бухоро” футболчилари билан иккинчи марта кўрик-назорат учрашувини ўтказди.

Январь ойидаги ўйинда бухороликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. “Бунёдкор” академияси майдонида кечган иккинчи учрашувда бекободликлар реванш олишди. Мирғиёс Сулаймонов томонидан киритиган гол ўйинда ягоналигача қолди.

Биринчи таймда жамоалар жуда эҳтиросли ўйин намойиш этишди. Майдоннинг ҳар бир қаричи ва ҳар битта тўп учун кураш айрим ҳолатларда ҳис-ҳаяжонларнинг жунбушга келишига сабаб бўлди. Аммо жамоалар биринчи бўлимда ўз дарвозалари даҳлсилигини сақлаб қолишди. Иккинчи бўлимда эса ўйин анчагина зерикарли тус олди. Рақиблар асосан майдон марказини эгаллаш пайида бўлишди. Фақатгина учрашув якунига етиб бораётган бир пайтда “Металлург”нинг кам сонли ҳужумларидан бири гол билан якунланди. Шерикларининг чап қанот бўйлаб бошлаб берган тўпини Мирғиёс Сулаймонов чап оёқдаги ажойиб зарбаси билан “Бухоро” жамоаси дарвозаси тўрига жойлаб қўйди – 1:0.
 
Жамоалар ўйинни қуйидаги таркибда ўтказишди:
“Бухоро” – “Металлург” – 0:1. “Бунёдкор” академияси майдони. 6.02.2016 йил.
Ҳакамлар:Зокир Қодиров, Владлен Лушин, Рашид Нугманов.
Назоратчи ҳакам:Булат Галеев.
“Бухоро”: Обид Худоёров (Амонов), Руслан Мельзитдинов, Александр Мерзляков, Артём Филиппосян, Сардор Раҳмонов, Саламат Қуттибоев, Алишер Санаев, Азиз Ибрагимов, Дилшод Шарофетдинов, Санъат Шихов, Баҳодир Пардаев.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Максимиллиан Фомин, Суҳроб Неъматов, Павел Смоляченко, Шавкат Саломов.
“Металлург”: Суҳроб Султонов, Мирғиёс Сулаймонов, Ҳикмат Ҳошимов, Даврон Каримқулов, Мурод Тошматов, Жавоҳир Эсонқулов (Вусол Магеррамов), Дониёр Одилов, Дилмурод Каримов, Эргаш Исроилов (Улуғбек Худойбердиев), Фарҳод Намозов (Суннатилла Эрматов), Зоҳид Абдуллаев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика