Latest news

02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  0 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  11 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  58 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1

Мирфайз Муҳиддинов: "Локомотив" кучли, аммо футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ" News

Мирфайз Муҳиддинов: "Локомотив" кучли, аммо футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ"

"Бухоро” - “Локомотив” учрашуви олдидан Ёшлар лигаси доирасидаги ўринбосарлар баҳсида (2:2) мезбонлар жамоаси сафида фаол иштирок этиб иккинчи голга муаллифлик қилган Мирфайз Муҳиддиновнинг мазкур ўйин ҳамда олий лига доирасидаги ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин жуда кескин ўтди. Гарчи майдонга ёшлар таркиби тушган бўлса-да бу “Локомотив” жамоаси эди. Ўйлайманки мураккаб жамоага қарши яхши баҳс ўтказдик. Қолаверса, биринчи даврада ўринбосарлар ўйинида ушбу жамоани ютганимиз учун ҳам ўзимизга бўлган ишонч юқори эди. Шу боис бутун ўйин давомида устунликни ўз қўлимизда сақлаб турдик. Фақатгина қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида хотиржамликка берилдик шекилли гол ўтказиб юбордик. Бу пайтда назаримда вақт ҳам тугаб бўлгандек туюлганди. Қолаверса “Локо” гол уриши билан финал ҳуштаги чалинди.

Аммо нима бўлганда ҳам биз яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик. Ўринбосарлар баҳсида ҳам натижага эмас, футболчилар ўйин сифатига кўпроқ эътибор қаратилади деб ўйлайман.

Эртанги ўйин? Тўғри “Локомотив” кучли жамоа, айни пайтда турнир етакчиси. Аммо футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. Акаларим ўз ўйинларини намойиш этишса насиб этса албатта ғалаба қозонамиз, - дейди Мирфайз Муҳиддинов.


"Бухоро" матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика