Latest news

18:41Суперлига. "Хоразм" – ОКМК: Стошич, Абдунабиев ва Сенага асосий таркибда, Траоре ва Ҳақназарий захирада  0 18:02Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф": Болевич ва Жўрақўзиев бошланғич таркибда  0 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  0 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  5 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  6 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  4 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  14 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  18 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1 13:21"Бухоро" 15 йилдан сўнг мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади  7 12:52Анзур Исмоилов 2003 йилдан буён Суперлигада гол урган энг ёши катта футболчига айланди  2

Мираброр Усмоновни хотирлаб News

Мираброр Усмоновни хотирлаб

Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси собиқ президенти Мираброр Зуфарович Усмонов ҳаёт бўлганида бугун 75 ёшни қарши олган бўлар эди.

"Ўз ишининг чин фидоийси сифатида катта ҳурматга сазовор бўлган Мираброр Зуфарович ўзбек футболининг ривожи йўлида улкан ишларни амалга оширганини миллий спортимиз жамоатчилиги асло унутмайди.

Мираброр Усмонов раҳбарлик йилларида миллий спортимиз, хусусан футбол Осиё қитъасида ўз обрў ва эътиборига эга бўлди. Жумладан, Ўзбекистон ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоалари 5 бора Жаҳон чемпионатларида иштирок этишга муваффақ бўлди. Қолаверса, мамлакатимиз турли ёш тоифаларида 5 та Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Шунингдек, Мираброр Усмонов ташаббуси билан юртимизда мавжуд инфратузилма яхшиланди, бир нечта стадионлар, спорт иншоотлари барпо этилди.

Юрт спорти ривожи йўлидаги хизматлари учун Мираброр Зуфарович “Меҳнат шуҳрати”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.

Мираброр Зуфарович 2006-2017 йиллар мобайнида Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбари сифатида, 2013-2017 йилларда Миллий Олимпия қўмитаси, 2015-2018 йиллар давомида эса Марказий Осиё футбол ассоциатсияси президенти сифатида самарали фаолият олиб борди.

Мираброр Усмоновнинг ўзбек футболи ривожи йўлида амалга оширган саъй-ҳаракатлари ва у кишининг ёрқин хотираси ҳамиша ёдга олинади", ЎФА матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика