Latest news

00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  11 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  25 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

Мираброр Усмонов ҳаёт бўлганида бугун 76 ёшга тўлар эди News

Мираброр Усмонов ҳаёт бўлганида бугун 76 ёшга тўлар эди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясининг собиқ марҳум президенти Мираброр Усмонов ҳаёт бўлганида 76 ёшни қарши олар эди.

Афсуски, бешавқат ўлим 2019 йилнинг 15 март куни ўзбек футболининг дунёга танилишида улкан хисса қўшган олийжаноб инсонни орамиздан олиб кетди. 1947 йилнинг 4 июль куни Тошкент шаҳрида дунёга келган Мираброр Зуфарович даврида ўзбек спорти инфратузилмаси сезиларли равишда ўсишга эришган.

Усмонов бир нечта спорт иншоотларининг қурилиши, жумладан "Ўзбекистон" спорт мажмуаси, Сув спорти саройи, Гимнастика мажмуаси, Миллий олимпия қўмитаси биноси, Фарғонадаги "Истиқлол", Нукусдаги "Турон" ҳамда Бухородаги "Бухоро" стадионлари қурилишида жонбозлик кўрсатган.



Шунингдек, Мираброр Усмонов МОҚ президенти бўлган даврда Ўзбекистон учун Олимпия ўйинлари тарихидаги рекорд натижа қайд этилган. Спортчиларимизнинг Рио-2016 Олимпиадасида 13 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллагани ҳам Усмонов бошлаб берган ислоҳотларнинг мевасидир!

Бундан ташқари, Мираброр Усмонов даврида ўзбек клублари Осиё чемпионлар лигаси учун 4 та квотага эга бўлишди. Жамоаларимиз ОЧЛнинг ярим финал босқичига қадар етиб борди. Усмонов ҳаётда ҳам олийжаноб инсон эди. Инсонларга ҳамиша қўлидан келганича ёрдам берган. Бу ҳақда ортиқ гапирмаса ҳам, кўпчилик билади.




Бир неча йил давомида ЎФФда Усмонов қўл остида ишлаган таниқли мутахассис Алишер Никимбаев Мираброр Зуфаровични шундай хотирлайди


- Мустақил мамлакатимиз тарихида Ўзбекистон футбол федерациясини бошқалардан узоқроқ (деярли 12 йил) бошқарган, 2013-2017 йилларда миллий олимпия қўмитаси президенти бўлган Мираброр Усмонов даврида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз беш маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этди, юртимиз беш марта Осиё чемпионатига мезбонлик қилди ва Риодаги Олимпиадада рекорд миқдорида медаллар қўлга киритилди.

Усмонов туфайли спорт, хусусан футболга ҳукумат томонидан катта маблағ ажратилди ва бу спорт ривожига таъсир кўрсатди. Ўнлаб стадионлар қурилди ва реконструкция қилинди. Усмоновнинг обрўси Ўзбекистон футбол федерациясини маҳаллий раҳбарларнинг аралашувидан сақлади. Мираброр Зуфарович даврида бизнинг спорт ташкилотлар мисли кўрилмаган халқаро обрўга эга бўлди. У халқаро спорт ташкилотларининг бошқарув органларида жуда кўп жойларга эришганидан бу ўринлар учун мамлакатимизда мутахассислар етишмай қолди.

Мираброр Зуфарович спортда раҳбарлик планкасини шунчалик юқори кўтардики, уни ўша баландликда ушлаб қолишнинг иложи йўқ эди.

2006-2011 йилларда Усмонов қўл остида ишлашга муваффақ бўлганман, ОФКга ўтганимда у билан турли масалаларда боғланиб турардим. Мираброр Зуфарович ҳақиқатдан ҳам ташкилот офисида ишлаган федерациянинг биринчи президентига айланди, у қаттиққўл бўлган, аммо қўл остидагиларнинг ҳақлигини тан олиб, керак бўлса қарорини ўзгартира олган. ЎФФ президентига айланган Усмонов ишининг илк 12 ойида ҳеч кимни ишдан бўшатмаган. У ҳар бир ходим билан шахсан танишишни ва уларнинг сифатлари борасида ўз хулосасини чиқаришни истаган, - дейди Никимбаев. 


Қуйида Мибарор Усмоновнинг ЎФФдаги фаолиятига бағишланган "Биринчилик даври" номли ҳужжатли фильмни томоша қилинг. 



Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика