Latest news

11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  0 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  3 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  2 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  14 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  15 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22

Мираброр Усмонов ҳаёт бўлганида бугун 72 ёшга тўлар эди News

Мираброр Усмонов ҳаёт бўлганида бугун 72 ёшга тўлар эди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясининг собиқ марҳум президенти Мираброр Усмонов ҳаёт бўлганида 72 ёшни қарши олар эди.

Афсуски, бешавқат ўлим шу йилнинг 15 март куни ўзбек футболининг дунёга танилишида улкан хисса қўшган олийжаноб инсонни орамиздан олиб кетди. 1947 йилнинг 4 июль куни Тошкент шаҳрида дунёга келган Мираброр Зуфарович даврида ўзбек спорти инфратузилмаси сезиларли равишда ўсишга эришган.

Усмонов бир нечта спорт иншоотларининг қурилиши, жумладан "Ўзбекистон" спорт мажмуаси, Сув спорти саройи, Гимнастика мажмуаси, Миллий олимпия қўмитаси биноси, Фарғонадаги "Истиқлол", Нукусдаги "Турон" ҳамда Бухородаги "Бухоро" стадионлари қурилишида жонбозлик кўрсатган.



Шунингдек, Мираброр Усмонов МОҚ президенти бўлган даврда Ўзбекистон учун Олимпия ўйинлари тарихидаги рекорд натижа қайд этилган. Спортчиларимизнинг Рио-2016 Олимпиадасида 13 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллагани ҳам Усмонов бошлаб берган ислоҳотларнинг мевасидир!

Бундан ташқари, Мираброр Усмонов даврида ўзбек клублари Осиё чемпионлар лигаси учун 4 та квотага эга бўлишди. Жамоаларимиз ОЧЛнинг ярим финал босқичига қадар етиб борди. Усмонов ҳаётда ҳам олийжаноб инсон эди. Инсонларга ҳамиша қўлидан келганича ёрдам берган. Бу ҳақда ортиқ гапирмаса ҳам, кўпчилик билади.




Бир неча йил давомида ЎФФда Усмонов қўл остида ишлаган таниқли мутахассис Алишер Никимбаев Мираброр Зуфаровични шундай хотирлайди


- Мустақил мамлакатимиз тарихида Ўзбекистон футбол федерациясини бошқалардан узоқроқ (деярли 12 йил) бошқарган, 2013-2017 йилларда миллий олимпия қўмитаси президенти бўлган Мираброр Усмонов даврида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз беш маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этди, юртимиз беш марта Осиё чемпионатига мезбонлик қилди ва Риодаги Олимпиадада рекорд миқдорида медаллар қўлга киритилди.

Усмонов туфайли спорт, хусусан футболга ҳукумат томонидан катта маблағ ажратилди ва бу спорт ривожига таъсир кўрсатди. Ўнлаб стадионлар қурилди ва реконструкция қилинди. Усмоновнинг обрўси Ўзбекистон футбол федерациясини маҳаллий раҳбарларнинг аралашувидан сақлади. Мираброр Зуфарович даврида бизнинг спорт ташкилотлар мисли кўрилмаган халқаро обрўга эга бўлди. У халқаро спорт ташкилотларининг бошқарув органларида жуда кўп жойларга эришганидан бу ўринлар учун мамлакатимизда мутахассислар етишмай қолди.

Мираброр Зуфарович спортда раҳбарлик планкасини шунчалик юқори кўтардики, уни ўша баландликда ушлаб қолишнинг иложи йўқ эди.

2006-2011 йилларда Усмонов қўл остида ишлашга муваффақ бўлганман, ОФКга ўтганимда у билан турли масалаларда боғланиб турардим. Мираброр Зуфарович ҳақиқатдан ҳам ташкилот офисида ишлаган федерациянинг биринчи президентига айланди, у қаттиққўл бўлган, аммо қўл остидагиларнинг ҳақлигини тан олиб, керак бўлса қарорини ўзгартира олган. ЎФФ президентига айланган Усмонов ишининг илк 12 ойида ҳеч кимни ишдан бўшатмаган. У ҳар бир ходим билан шахсан танишишни ва уларнинг сифатлари борасида ўз хулосасини чиқаришни истаган, - дейди Никимбаев. 


Қуйида Мибарор Усмоновнинг ЎФФдаги фаолиятига бағишланган "Биринчилик даври" номли ҳужжатли фильмни томоша қилинг. 



Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика