Latest news

05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  2 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  2 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  175 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0

Мираброр Усмонов Фарғонада "Истиқлол" стадионини кўриб қайтди News

Мираброр Усмонов Фарғонада "Истиқлол" стадионини кўриб қайтди

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, кеча Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов бошчилигидаги делегация аъзолари водийга сафар уюштирди.
Дастлаб Андижонда бўлган меҳмонлар у ердан сўнг Фарғона томон йўлга чиқишди. Соат 13:00да Фарғона шаҳрига етиб келган делегация аъзолари янги қуриб битказилган "Истиқлол" номли стадионга ташриф буюриб, кўздан кечирди.

Шунингдек яқинда ишга тушиши кутилаётган футбол академияси биноси билан ҳам танишди. Қолаверса Фарғона олимпия захиралари коллежида бўлиб, у ерда йиғилиш ўтказилди. Унда Тошкентдан ташриф буюрган делегация вакилларидан ташқари вилоят ҳокими Шуҳратбек Ғаниев, вилоят футбол федерацияси вице-президенти Салимжон Зокиров, Нефтчи клуби раиси Тоҳир Кападзе, жамоа бош мураббийи Мурод Исмоилов ҳамда "Қўқон-1912" клуби вице-президенти Бахтиёржон Толипов ва бош мураббий Рустам Абдуллаев ҳам иштирок этди.  

Йиғилиш мобайнида вилоят спортида олиб борилаётган ишлар ҳақида илиқ фикрлар билдирилди ва Мираброр Усмонов вилоят ҳокимига Ўзбекистон футбол федерациясининг кўкрак нишонини топширди.

Шу тариқа Тошкентдан келган меҳмонларнинг сафари якунланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика