Latest news

20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  0 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  0 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  7 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  2 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  13 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  10 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  6

Миодраг Радулович: "Ўзбекистон - Ливан учрашуви ҳар иккала томон учун фойдали" News

Миодраг Радулович: "Ўзбекистон - Ливан учрашуви ҳар иккала томон учун фойдали"

Ливан терма жамоаси бош мураббийи Миодраг Радулович Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан "Championat.asia" сайтига ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Аввало шуни айтишим мумкинки, мен Ўзбекистонни жуда ҳурмат қиламан. Эртанги ўйинга келадиган бўлсак, таркибда йўқотишлар мавжуд. Ливан терма жамоасининг 3-4 нафар футболчиларида жароҳат борлиги сабаб уларнинг хизматидан фойдалана олмайман. Шундай бўлсада, бўлажак учрашув жуда қизиқарли ўтишини кутмоқдаман. Мазкур баҳс биз ва рақиб учун фойдали ўйинга айланади.

Ливан ва Ўзбекистон чемпионатларини таққосламаган бўлардим. Чунки Ливанда ярим профессионал жамоалар кўп. Инфраструктура борасида ҳам Ўзбекистон анча илдам", - деди Ливан бош мураббийи Миодраг Радулович.

Ўзбекистон терма жамоасининг ўртоқлик учрашувидаги рақиби Ливан бош мураббийи Миодраг Радулович сўровимизга лаббай дея жавоб қайтарди ва ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Аммо Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер йиғин ва ўйин олдидан матбуотга ҳеч қандай фикр билдиргани йўқ. Хаттоки ЎФА расмий сайтида ҳам бош мураббийимизнинг фикрлари чоп этилгани йўқ.

Бизга маълум бўлишича, эртанги учрашув олдидан ҳеч қандай матбуот анжумани ташкил этилмаган.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика