Latest news

10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  1 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  6 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  1 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0 07:30Расман. "Ал Насср" навбатдаги трансферини эълон қилди  0 02:03"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди  19 01:25Расман: Нуньес 65 млн евро эвазига "Ливерпул"дан бошқа клубга ўтди  1 01:12"Эшитдик-да". Роналдиньо Тошкентга келади!  6 00:58ПСЖ 40+15 млн евролик трансферни амалга оширди  0 00:03"Барселона" Иньигонинг кетишини эълон қилди. Ҳимоячи "Ал Насср"га ўтмоқда  0 23:25Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"  0 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1

Минбарда "Пахтакор" ПФК матбуот котиби: Беҳзод Назаров News

Минбарда "Пахтакор" ПФК матбуот котиби: Беҳзод Назаров

Сайтимизда клуб матбуот хизмати вакиллари билан суҳбат уюштирамиз ва уларнинг иш фаолиятлари билан танишамиз.
Беҳзод Назаров, Пахтакор матбуот хизмати ходими.

1. Бу клубга келишингиз қандай юз берган ва қачондан бери ишлаяпсиз?

- 2008 йилдан клубга Осиё Чемпионлар лигаси ўйинларини ўтказишда ёрдам бериб юрардим. Кейинчалик 2009 йилнинг август ойидан расман иш бошлашни таклиф қилишди. Ўша пайтда матбуот хизматида Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ва Нодирхўжа Юлдашев фаолият юритарди.

2. Матбуот хизмати бўлимида неча киши фаолият юритади?

- Айни пайтда Нодир Абдуқодиров, мен, фото ва видео оператор.

3. Клуб томонидан қанча маош тўланади? Яратилган шароит сизни қониқтирадими?

- Маошим ўртача. Шароитларни зўр деб бўлмас, лекин нолисак ҳам яхши бўлмайди.

4. Клуб фаолияти ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Twitter) қай даражада ёритиб борилади?

- "Твиттер" ва "Фейсбук" орқали барча маълумотлар бериб борилади. "Инстаграм"да асосан учрашувлардан суратларни жойлаб борамиз.

5. Сафар ўйинларига бориш сиз учун муаммо туғдирмайдими?

- Йўқ, муаммо эмас. Учрашувдан бир кун олдин манзилга етиб борамиз.

6. Клуб экипировкасини оласизми?

- Йўқ.

7. Мукофот пули оласизми?

- Йўқ.

8. Жамоа билан хориж йиғинида иштирок этасизми?

- Йўқ.

9. Жамоа автобусида массажчи, маъмур ва клуб шифокорлари каби ўз ўрнингиз борми ёки қайси ўриндиқ бўш бўлса ўша ерга ўтирасизми?

- Сафарга асосан самолётда борилади. Автобусда эса фақат меҳмонхонадан стадионга йўл оламиз. Учрашувдан олдин асосан видео оператор ёки футболчилардан бири билан бирга ўтираман.

10.  Стадионда ОАВ вакиллари учун яхши сервис йўлга қўйилганми? Симсиз интернет, яъни wi-fi, медиа-трибуна ва бошқа шароитлар?
- Шароитларимиз яхши бўлса керак,  ҳар ҳолда, баҳони журналистлар беришади. ОАВ учун  31та ўриндиқ бор, ўйинни телевизор орқали кузатиш имконияти ҳам мавжуд. ТВ ва радио шарҳловчилари учун қулайликларга эга алоҳида хоналар бор. Интернет ишлайди, аммо баъзан сифати яхши эмас. Бу энди алоқа билан боғлиқ муаммолар. Имкон бўлганда улар учун сув, мева ва енгил тамадди муҳайё этишга интиламиз.

11. Қайси клуб матбуот хизматига ҳавас билан қарайсиз ва нега?
- Шароитлари ва барча техникага эгалиги бўйича "Бунёдкор" матбуот хизматига ҳавас қиламан. Улар ишни ҳам шунга яраша юқори савияда йўлга қўйишган.


P.S. Ушбу лойиҳа матбуот котибларини клуб раҳбарияти олдидаги мавқеини ошириш мақсадида қилинди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика