Latest news

10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  0 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  14 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0

Минбарда "Локомотив" клуби матбуот котиби: Хайрулла Холиқов News

Минбарда "Локомотив" клуби матбуот котиби: Хайрулла Холиқов

Сайтимизда клуб матбуот хизмати вакиллари билан суҳбат уюштирамиз ва уларнинг иш фаолиятлари билан танишамиз.

Хайрулла Холиқов, “Локомотив”  матбуот  хизмати  ходими:


1. Бу клубга келишингиз қандай юз берган ва қачондан бери ишлаяпсиз?
"Локомотив" футбол клубида шу йилнинг апрель ойидан бери ишлаб келяпман. Бу клубга келишимга "Локомотив" ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, спорт директори Равшан Муқимов, клубнинг ўша пайтдаги матбуот котиби Даврон Азизов сабабчи бўлишган. Бунгача САда ишлаб келаётгандим ва "Локо"дан таклиф бўлгач, СА раҳбари Нодирхўжа Юлдашев билан маслаҳатлашган ҳолда "темирйўлчилар" сафига йўл олдим. Шу-шу, баҳорнинг иккинчи ойидан бери ушбу жамоада ишлаб келяпман.

2. Матбуот хизмати бўлимида неча киши фаолият юритади?

Бунгача Даврон Азизов иккаламиз ишлаб келаётгандик, аммо Даврон баъзи сабабларга кўра, бошқа бўлимга ўтгач ҳозирда клуб матбуот хизматида бир ўзим ишлаб келяпман. 

3. Клуб томонидан қанча маош тўланади? Яратилган шароит сизни қониқтирадими?

Менимча, гап клуб томонидан менга қанча маош тўланишида эмас, гап олаётган пулим қониқтириш-қониқтирмаслигида. Агар саволни шу тартибда қўядиган бўлсак, менга тўланаётган маош қониқтиради деб айта оламан. Қолаверса, клуб раҳбарияти томонидан мен учун яратиб берилган шароитлардан кўнглим тўқ.

4. Клуб фаолияти ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Twitter) қай даражада ёритиб борилади?

Клуб фаолияти Facebook, Instagram, Twitter каби ижтимоий тармоқларда фаол ёритиб борилади. Бу ижтимоий тармоқларнинг ҳар бирида ўз ўқувчиларимизга эгамиз деб айта оламан. Албатта, ижтимоий тармоқларни сайт билан биргаликда юритиш осон эмас. Негаки буларнинг ҳар бири ўзига яраша куч ва вақт талаб қилади. Ҳозирча жамоа фаолияти расмий сайтдан ташқари Instagramда (pfc.lokomotiv) кенг ёритилмоқда деб айта оламан. Бунда ўқувчиларимиз сони 1300 нафарга етиб қолгани мени жуда хурсанд қилмоқда.

5. Сафар ўйинларига бориш сиз учун муаммо туғдирмайдими?

Сафар ўйинларига бориш мен учун деярли муаммо туғдирмайди. Бу борада клуб раҳбарияти томонидан ҳамма шароит қилиб қўйилган.

6. Клуб экипировкасини оласизми?

Ҳа, клуб экипировкаси билан тўлиқ таъминланганман.

7. Мукофот пули оласизми?
Ҳа, жамоамиз ғалаба қозонган ўйинларда раҳбарият томонидан менга ҳам мукофот пули ажратилади.

8. Жамоа билан ҳориж йиғинида иштирок этасизми?
Осиё чемпионлар лигаси пайтида жамоа билан Эронга бориб келдим. Ўшанда "Локомотив" "Фулад"га қарши тўп тепганди. Олий лиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни жамоамиз Австрияда олиб борди, лекин баъзи сабабларга кўра, мен у ерга бора олмадим. Балки кейинги йиғинларга бориш насиб қилар.

9. Жамоа автобусида массажчи, маъмур ва клуб шифокорлари каби ўз ўрнингиз борми ёки қайси ўриндиқ бўш бўлса ўша ерга ўтирасизми?

Тўғрисини айтсам, жамоа билан автобусда камдан кам ҳолларда бирга юраман. Нима учун? Чунки "Локомотив" сафар ўйинларига борганда рақиб жамоа бизга автобус ажратади. Мен эса одатда ўйин бўладиган стадионга раҳбарларимиз билан бирга бораман. Уйдаги учрашувларда эса клуб томонидан ажратилган хизмат машинасидан фойдаланаман.

10. Стадионда ОАВ вакиллари учун яхши сервис йўлга қўйилганми? Симсиз интернет, яъни wi-fi, медиа-трибуна ва бошқа шароитлар?

ТТЗдаги асосий стадионимизда журналистлар учун барча қулайлик мавжуд. Лекин ТТЙМИ стадионида камчиликлар етарли ва буни яширмоқчи эмасман. Медиа-трибуна бор, аммо интернет йўқ. Лекин тез орада бу масаланинг ҳал этилиши кутилмоқда. 


11. Қайси клуб матбуот хизматига ҳавас билан қарайсиз ва нега?

Бу мен учун қизиқ савол бўлди. Аслида мен ҳамма клублардаги ҳамкасбларимни бирдек ҳурмат қиламан ва уларнинг ҳеч бирини алоҳида ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Тўғрисини айтсам, ўзимиздан ҳеч қайси жамоанинг матбуот хизматига алоҳида ҳавас билан қарамайман, негаки мен футболга кеча кириб келган бола эмасман. Ва бу ёшда мени нимадир билан лол қолдириш қийин. Олий лигамизда 16та клуб бўлса, барча клублар раҳбарлари ўз матбуот котибларига эътиборли бўлишса, молиявий шарт-шароитлар вақтида таъминлаб турилса мен учун шунинг ўзи кифоя. Мадомики ахборот асрида яшаётган эканмиз, замонавий футболда клуб матбуот хизматининг тутган ўрнини катта деб ҳисоблайман.


P.S. Ушбу лойиҳа матбуот котибларини клуб раҳбарияти олдидаги мавқеини ошириш мақсадида қилинди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика