Latest news

07:30Ханси Флик: "Бу шунчаки шармандагарчилик"  0 01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  24 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4

Минбарда "Андижон" клуби матбуот котиби: Бобурбек Турсунов News

Минбарда "Андижон" клуби матбуот котиби: Бобурбек Турсунов

Сайтимизда клуб матбуот хизмати вакиллари билан суҳбат уюштирамиз ва уларнинг иш фаолиятлари билан танишамиз.

Бобурбек Турсунов, “Андижон”  матбуот  хизмати  ходими:


1. Бу клубга келишингиз қандай юз берган ва қачондан бери ишлаяпсиз?
2013 йилги мавсумда “Андижон” жамоаси биринчи лигага тушиб кетганди. Ўша пайтда бош мураббий Азамат Абдураимов мени матбуот котиби вазифасига ишга таклиф қилди. Шундан буён “Андижон” клубида фаолият юритиб келяпман.

2. Матбуот хизмати бўлимида неча киши фаолият юритади?

“Андижон” клуби матбуот хизматида фақат бир ўзим фаолият олиб бораман.

3. Клуб томонидан қанча маош тўланади? Яратилган шароит сизни қониқтирадими?

Шартномада моаш борасида ошкор этмаслик сўралган. Шунинг учун бу саволни очиқ қолдираман.

4. Клуб фаолияти ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Twitter) қай даражада ёритиб борилади?

Албатта, “Андижон” жамоаси ҳам Twitter да ўз саҳифасига эга.

5. Сафар ўйинларига бориш сиз учун муаммо туғдирмайдими?

Бу йилдан сафардаги барча учрашувларга жамоа билан бирга боряпман. Аввалги мавсумларда сафрдаги ўйинларга олиб кетишмасди.

6. Клуб экипировкасини оласизми?

Тўлиқ эмас, маълум бир қисмини беришган.

7. Мукофот пули оласизми?
Ҳа, меҳнатга яраша бериб туришади.

8. Жамоа билан ҳориж йиғинида иштирок этасизми?
Клубда иш бошлаганимдан бери “Андижон” жамоаси хорижда йиғин ўтказгани йўқ. Шу боис бу савол бир нима дейишим қийин.

9. Жамоа автобусида массажчи, маъмур ва клуб шифокорлари каби ўз ўрнингиз борми ёки қайси ўриндиқ бўш бўлса ўша ерга ўтирасизми?

Ҳа.

10. Стадионда ОАВ вакиллари учун яхши сервис йўлга қўйилганми? Симсиз интернет, яъни wi-fi, медиа-трибуна ва бошқа шароитлар?

“Андижон” жамоаси уй учрашувларини утказадагин “Соғлом авлод” стадиони клубга карашли эмас. Шу боис стадионда бундай шароитлар йук.


11. Қайси клуб матбуот хизматига ҳавас билан қарайсиз ва нега?

Албатта, “Бунёдкор» клуби матбуот хизматига. У жамоада ишлаш учун барча шароитлар яратилган.


P.S. Ушбу лойиҳа матбуот котибларини клуб раҳбарияти олдидаги мавқеини ошириш мақсадида қилинди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика