Latest news

08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  5 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  5 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  4 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  9 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  8 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  188

Миллий терма жамоанинг Баҳрайнга қарши таркиби 28 сентябрь куни эълон қилинади News

Миллий терма жамоанинг Баҳрайнга қарши таркиби 28 сентябрь куни эълон қилинади

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Баҳрайнга қарши учрашувга таркибни 28 сентябрь куни эълон қилади.

Миллий терма жамоа 1 октябрь куни Тошкентда йиғинга киради ва октябрнинг 6-санасигача машғулот ўтказади. 6 октябрь куни чартер рейси билан Манамага учиб кетилади.

Баҳрайн-Ўзбекистон учрашуви 8 окятбрь куни Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.

Миллий терма жамоа делегацияси 9 октябрь куни Тошкентга қайтади.

Баҳрайн “Н” саралаш гуруҳида 3 ўйиндан кейин 3 очко билан 4-ўринда бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси эса 3 та ўйинда 6 очко жамғариб, гуруҳда тўплар нисбати ва ўзаро ўйинлардаги яхши натижа сабабли 6 очко жамғарган Филиппин терма жамоасини ортда қолдирган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди.

3 та ўйинда 9 очко тўплаб, 100 фоизлик кўрсаткич билан гуруҳда пешқадамлик қилаётган Шимолий Корея бу турни ўз уйида Филиппин терма жамоасига қарши ўтказади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 12:00 да бошланади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика