Latest news

19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  5 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 19:01"Манчестер Сити" — "Салфорд Сити". Таркиблар маълум  22 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3 17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  41 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  3 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  9 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  7 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  9 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  13

"Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилмоқда News

"Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футбол инфратузилмасини яхшилаш, замонавий талабга жавоб берадиган стадион ва майдонларни барпо қилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, айни кунларда пойтахтимизда жойлашган "Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилмоқда. ЎФАнинг буюртмасига асосан “Насаф” клубига қарашли Қаршидаги “Марказий стадион майдонининг ишчи ходимлари бу борада катта ҳажмда меҳнат қилишяпти. Стадион майсасини замонавий талабга жавоб берадиган даражага олиб келиш учун  майдонга хориждан тайёр чим олиб келтирилади.

Айни пайтда майдоннинг чими 20-40 см ўлчамида ўйиб олиниб (турли ўлчамдаги платмасса қувурлардан иборат майдон дренажлари эса 50-60 см чуқурликда жой олгани учун уста ва техника ҳадовчисидан ҳушёрлик талаб этяпти) ташқарига олиб чиқиляпти. Чуқурлик ўрни махсус мосламалар, қум ва унумли тупроқ аралашмаси билан тўлдирилгач, устига чет элдан келтирилган тайёр табиий чим ётқизилади.  Халқаро талабларда кўрсатилганидек, майдоннинг чеккасига нисбатан ўрта ҳудуди 20 см баландликда жойлашиши зарур. Шуҳратбек Суюнов раҳбарлигидаги усталар бу борада ҳам ўз маҳоратларини ишга солиб, майдон ҳолатини талабга жавоб берадиган ҳолатга олиб келиш учун барча зарур чораларни амалга оширишади.

Нафақат пойтахтимиз, балки мамлакатимизнинг бош футбол аренаси ҳисобланган  “Миллий” стадиони янги мавсумда миллий ва бошқа терма жамоаларимизнинг бир қатор халқаро турнирларини қабул қилишга тайёр бўлади.


Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика