Latest news

14:48Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда?  0 14:36Хато "Челси" билан шахсий шартларни келишиб олди  1 14:09Шерзод Эсанов "Акрон"ни тарк этди  8 13:48"Барселона" ёш футболчиси билан хайрлашадими?  1 13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  1 12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  1 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  9 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  15 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  13 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  3

Миллий терма жамоа Тошкентда машғулотларга киришди News

Миллий терма жамоа Тошкентда машғулотларга киришди

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Вьетнам ва Гонгконгга қарши ОК саралаш ўйинларидан олдин 10 ноябрь куни Тошкентда машғулотларга киришди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 ноябрь, якшанба куни Тошкентдаги «ЖАР» стадионида ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади. Таъкидлаш жоиз, миллий терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов мазкур йиғинга жами 24 нафар футболчини жалб этган.

Маълумот ўрнида, Санжар Турсунов («Газовик») ва Баҳодир Насимов («Нефтчи») Тошкентдаги йиғинга 11 ноябрь куни келиб қўшилишса, Одил Аҳмедов 12 ноябрь куни эрталаб миллий терма сафига келиб қўшилади. Жанубий Кореянинг «Сеонгнам» клуби шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров терма жамоа сафига Вьетнамда қўшилади. Миллий терма жамоа делегацияси эса 12 ноябрь, сешанба куни кечаси Вьетнамга учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Ханоида Вьетнамга қарши, 19 ноябрь куни эса сафарда Гонконгга қарши ОК-2015 саралаши учрашувларида майдонга тушади. Қосимов шогирдлари айни дамда саралашнинг «Е» гуруҳида 4 очко билан 2 ўринда бораётган бўлса, уч ўйинда учта ғалабага эришган БАА терма жамоаси гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика