"Милан" Зиешни сотиб олиш фикридан воз кечди News

"Милан" Зиешни сотиб олиш фикридан воз кечди

Италия клуби Марокаш терма жамоаси юлдузи Ҳаким Зиешни харид қилишга қодир эмас.

"Челси"нинг 29 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси бутун ёз давомида "Сан Сиро" эгалари бош мақсади бўлиб келди. Бироқ молиявий томондан буни амалга оширишга қодир бўлмагани боис Милан клуби ушбу ғоядан тўлиқлигича воз кечди. 

Жорий мавсумда "кўклар" таркибида Англия Премьер-лигасида бор-йўғи 5 марта майдонда кўриниш берган Зиешнинг Қатар мундиалидаги муваффақиятли иштироки қишки трансферлар ойнасида унга даъвогарлар сонини орттириб юборишини кўрсатмоқда. 

Англия чемпионатида ҳозирча самарадорлик намойиш этишга улгурмаган футболчи Жаҳон чемпионатида 4 та ўйинда 1 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика