"Милан" Себальосга қизиқмоқда News

"Милан" Себальосга қизиқмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Журналист Даниэль Лонгонинг twitter'да хабар беришича, испаниялик футболчининг хизматларига "Милан" қизиқиш билдирмоқда.

24 ёшли ярим ҳимоячи сўнгги икки мавсумни "Арсенал"да ижара асосида ўтказди, у бу вақт давомида 77та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 5та ассист қайд этди.

Себальоснинг "қаймоқранглилар" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Дани "Реал"га 2017 йилда "Бетис"дан ўтган эди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика