Latest news

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  21 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  3 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  141 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

Милан Митрович: "Сўғдиёна"да биринчи бор бундай ҳолатга тушяпман, кечаги пенальти 50/50 вазият эди" News

Милан Митрович: "Сўғдиёна"да биринчи бор бундай ҳолатга тушяпман, кечаги пенальти 50/50 вазият эди"

"Сўғдиёна" дарвозабони Милан Митрович "Пахтакор"га қарши кечган учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳеч нарса ўхшамаяпти. Билмадим, очиғи хайронман. Биз 4 йил давомида бир мураббий ва бир хил услубда тўп тепдик. Кейинчалик мураббий, таркиб ўзгарди. Вазиятлардан фойдалана олаётганимиз йўқ. Натижада рақиблар бизни жазолаб кетмоқда. Иван Бошкович билан ижобий натижалар ҳам, ғалабалар ҳам келишига ишонаман. "Пахтакор" билан биринчи бўлимда 4та яхши имконият яратдик. Аммо гол урамас экансан юта олмайсан",- дейди Митрович. 

- Пенальти шундоққина кўз олдингизда белгиланди. Ҳакамларнинг қарори адолатлими?

- Ўйлайманки, 50/50 вазият эди. Бирон нарса дейиш қийин. "Металлург", "Пахтакор" дарвозамизга йўллаган зарбалари гол бўляпти. Балки омадсизликми нима деб изоҳлашга ҳам ожизман. "Сўғдиёна"да 5 йил ўйнамоқдаман. Лекин илк бор бундай ҳолатга тушяпман. 

- Ички муҳитда муаммо йўқми?

- Бу борада ҳаммаси жойида. Айтдимку, мураббий ўзгарди. Фақатгина ўтган йилгидан жамоанинг ярими қолди. Улар битта услубга кўниккан. Шу фалсафа билан ОФК кубогига чиқдик, чемпионатда иккинчи ўринни олдик. Кейинчалик тактика алмашди. Бунга мослашишга вақт зарур. Бироқ бу баҳона эмас. Чунки 4 ой вақт ўтди. Омад, омад ва яна омад. Гап мураббийда эмас, футболчилардадир. Биз ўйнай олмаётгандирмиз. Мен ҳар ўйинда гол ўтказиб юборяпман. Балки ҳимоячилар, ҳужумчилар, ярим ҳимоячилар хато қиляпти. Иван Бошкович яхши мураббий. У айбдормасдир. Ички муҳит яхши. Шунчаки ўхшамаяпти. 4 йил ҳаммаси ўхшади. Кам гол ўтказиб юбордик, кўп очко ишладик. Аксарият баҳсларда дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолдик. Ҳозирчи? Шок ҳолат. Биз аввалги йилларда фақат натижага ўйнадик. Вазиятимизни кутамиз, гол урамиз ва ҳимояланамиз. Қараб турибсизки камида 1 очко бор, дарвозамизга гол йўқ. Бугун эса футбол ўйнаяпмиз. Очиқ ўйин бўляпти. "Бунёдкор" биз билан битта вазиятидан фойдаланиб кетди. Рақиб посбони сўнгги дақиқада зўр турди. Жамоа охирги ўринда. Тўғри ўйинлар кўп. Лекин бундай кетишда қийин бўлади. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика