"Милан" Калабрия билан шартномани узайтирмоқчи News

"Милан" Калабрия билан шартномани узайтирмоқчи

"Милан" ҳимоячи Давиде Калабрия билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.

24 ёшли италиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Клуб раҳбарияти ўйинчининг вакиллари билан музокаралар олиб борди ва Калабриянинг маошини бироз кўтаришга ваъда беришди. Футболчи "россонерилар" билан шартномасини узайтиришга тайёр.

Калабрия жорий мавсум А Серия доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика