Latest news

15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  0 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  73 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2

"Милан" етакчиси "Интер" билан дербида ўйнашга тайёр News

"Милан" етакчиси "Интер" билан дербида ўйнашга тайёр

"Россонери" мағлубиятдан қутулиб қолди.

Оливье Жирунинг Франция терма жамоаси ўйинида оёғидан олган жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, деб хабар берди "Sky Sport Italia". Шундай экан, 36 ёшли форвард 16 сентябрь куни бўлиб ўтадиган "Интер" билан дербида майдонга тушиши мумкин. Боз устига, Жиру асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, рақиблар принципиал учрашувга етакчи мақомида етиб келишди. "Интер" ҳам, "Милан" ҳам А Сериянинг учта дастлабки турида максимал тўққиз очко тўплашди. Оливье Жируга келсак, у ушбу 3 та учрашувда 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

"Милан дербиси" Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика