Latest news

14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  3 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  1 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  5 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  27

"Милан" "CAFA Nation's Cup-2023"да иштирок этадиган футболчини сотиб олмоқчи News

"Милан" "CAFA Nation's Cup-2023"да иштирок этадиган футболчини сотиб олмоқчи

"Милан" ҳужум чизиғини кучайтрмоқчи.

Маълумотларга кўра, "россонери"ларнинг асосий мақсади Маркус Тюрам бўлиб турибди. Менхенгладбахнинг "Боруссия" клубини эркин агент сифатида тарк этаётган футболчида ПСЖдан таклиф бор.

"Милан"дагилар Тюрам қарорини кутишмоқда: Агар у ПСЖга рад жавобини бериб, Италия клубига ўтса, янги мавсумда жамоа у ва Рафаэль Леао атрофида қурилади. Маркус рад жавобини берса, "Милан"да бошқа вариантлар мавжуд.

"Россонери"лар Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоадоши, айни дамда "Вест Хэм" шарафини ҳимоя қилаётган Жанлука Скамаккага қизиқиш билдирмоқда. Клуб вакиллари футболчи билан боғланишган, у "Милан"га ижара асосида ўтиши мумкин.

Шу билан бирга "Милан" Эрон терма жамоаси сафида "CAFA Nation's Cup-2023" турнирида иштирок этадиган, сўнгги мавсум Португалия чемпионати тўпурари бўлган "Порту" ҳужумчиси Меҳди Таремига ҳам қизиқмоқда. Португалия клуби ўз футболчисини сотиш ниятида эмас, бироқ 1 йилдан сўнг у эркин агентга айланади.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика