Latest news

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Микаэль Секейра - "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг: "Майдон бўлмагани учун уч кун машғулот ўтказмадик" News

Микаэль Секейра - "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг: "Майдон бўлмагани учун уч кун машғулот ўтказмадик"

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдирди.





- "Пахтакор" жамоаси ғалабага муносиб эди. Чемпион бўлганини исботлай олди. Бизнинг футболчилар ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда прессингларда яхши ҳаракат қилдик. Лекин тўпни кўп йўқотдик. "Локомотив" футболчиларини кўрсатган характери билан табриклайман. Майдон бўлмагани учун қорда уч кун машғулот ўтказа олганимиз йўқ. Деярли машғулотлар ўтмади. Ўз жамоамдаги футболчиларни курашгани учун табриклайман. Ҳисоб 0:1 бўлиб турган паллада Темурхўжада яхши вазият бўлди. 0:2дан сўнг умид қолмаганди,- дейди Микаэль Секейра.

-  Тўғри айтдингиз футболчилар жанг қилишди. Лекин ҳимоядан ҳужумга ўтишда хатолар кўп бўлди. Кескин паслар етишмади...

- "Локомотив" жамоасининг футболчиларидан хурсандман. Улар ўзларини кўрсата олишди. Уч кун машғулотсиз жуда қийин бўлди. Айрим футболчилар шунинг ҳисобига ўзларини яхши ҳис қила олишмади. Уйда аламли мағлубиятда ҳамма ҳафа. Лекин мен ўйинчиларимдан миннатдорман. 

- Ўйиннинг тасвири йўқ...

- Тўғри айтмоқдасиз. Бугунги кун ўзим учун ҳам бошқача кечди. Футболда шундай ҳам бўлиб туради. 

- Мазкур баҳс камчиликларни кўрсатиб бергани учун ҳам фойдали бўлдими?

- Мен ҳар доим жамоамдаги футболчиларни ота сифатида ҳимоя қилиб келаман. Лекин уйнинг ичида дакки беришим мумкин. Мағлубиятда мен жавобгарман. Бугунги ўйинни эсдан чиқаришимиз керак. "Локомотив"ни биринчи ўринга қайтариш ниятим ҳисобланади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика