Latest news

08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  0 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  0 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  3 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  4 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1

Микаэль Секейра: "Локомотив" яна бир бор ўзининг яхши ўйинини намойиш этди. Афсус, ғалабани ушлаб қола олмадик" News

Микаэль Секейра: "Локомотив" яна бир бор ўзининг яхши ўйинини намойиш этди. Афсус, ғалабани ушлаб қола олмадик"

Coca-Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Локомотив" - АГМК (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда чиройли ўйин бўлди. "Локомотив" яна бир бор ўзининг яхши ўйинини намойиш этди. Афсус, ғалабани ушлаб қола олмадик. Лекин ўйин жараёнида тактик жиҳатдан жуда тўғри ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. 

- Азизбек Амонов вазиятларни голга айлантира оладиган ҳужумчи. Тўғри у гол урди, лекин Абдухолиқов майдонга туширилгач жамоа ҳужуми кучайди. Шу ҳақида фикрингиз?

- Бу ҳам бир вариант, Азизбек Амонов ўз ишини тўғри бажармоқда. У чап томонда ҳам, ўнг томонда ҳам ўзини кўрсатиб келмоқда.

- Гол ўтказиб юборилган вазиятда ҳимоячилар ўйиндан ташқари вазиятга ишониб қолишдими?

- Эътибор берган бўлсангиз, байроқни кўтарганидан сўнг жамоамиз тўхтаб қолди. Агар кўтармаганида ўз ишини охиригача етказарди. Иккиланиш вазияти бўлиб қолди, хатога йўл қўйдик.

- Жамоа кўпроқ 3 марказий ҳимоячи услуби билан ўйнамоқда. Аутсайдер жамоаларга қарши ўйинда бу услуб панд бериб қолмасмикан?

- Йўқ, бу муаммоли вазият эмас. Биз ҳар бир ўйинга ҳар-хил услуб билан майдонга тушамиз. 

- Ён ҳакам байроқни гол бўлганидан кейин кўтарди. Футболчиларнинг тўхтаб қолиши бу профессионализм билан боғлиқми?

- Одатда байроқни кўтараётганда зарба йўлланганидан сўнг кўтариш керак. Кўпчиликнинг айтиши бўйича, байроқ зарбадан олдин кўтарилган ва шу сабаб футболчилар тўхтаб қолган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика