Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Микаэль Секейра: "Барданка ўзбек футболига мослашиши учун вақт керак" News

Микаэль Секейра: "Барданка ўзбек футболига мослашиши учун вақт керак"

"Локомотив" - "Бунёдкор" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.





"Чиройли дерби бўлди. Ўйин ҳам чиройли ўтди. Иккита жуда ҳам яхши жамоалар ўртасидаги баҳс. Ютганимиз адолатли бўлди деб ўйлайман. "Локомотив" яхши ўйин намойиш этди, урилган иккала гол ҳам чиройли бўлди. Барча футболчиларимни табриклайман. Астойдил ғалаба учун курашишди. Шу жамоада ишлайдиган барчани табриклайман, чунки барча катта меҳнат қилди. Ишлаш учун ҳамма шароит яратиб берилди", - дейди Секейра. 

- Рақиб 2:0 бўлгунига қадар деярли югурмади, шунда "Локомотив" тезликни ошириши мумкинмиди?

- Биринчи таймдан сўнг Диёрни чапга, Азизни ўнгга ўтказдик. Иккаласи яхши ўйнашди. Майдон марказида ҳам позицион ўзгаришларни амалга оширдик. Кўрсатмаларни футболчиларим тўлиқ бажариб беришди.

- Легионер сифатида олиб келинган Диего Барданка сўнгги ўйинларда кам майдонга тушмоқда. Бу нима билан боғлиқ?

- Барданка Ўзбекистонда янги. У ўзбек футболига мослашиб кетиши учун бироз муддат керак бўлади.

- Олтита тур ортда қолди, лекин "Локомотив"да португалча футбол кўзга ташланмаяпти. Бу жамоа сизникими ёки хали ўз услубингизни сингдира олмадингизми?

- Бу ҳақиқий Ўзбекистон футболини кўриш учун озгина вақт керак бўлди. Чемпионат бошланган илк кундан буни кузатишга уриндим. Ўзбекистон ва Европа футболи бошқа-бошқа. Ўзбек футболига сингиб кетишим керак эди, қисқа фурсат ичида бунга эриша олдим деб ўйлайман.

- Биринчи таймда рақиб жуда суст ва жуда секин ўйин кўрсатди. Лекин улар тезликни оширганидан кейин "Локомотив" ташаббусни бериб қўйди...

- Тўғри айтдингиз. Рақиб жуда ҳам кенг ўйнай бошлашди ва мен яна бир ҳимоячини майдонга туширишга мажбур бўлдим. Барданка майдонга тушгач рақиб ҳужумлари камайди.

Сўнгги сўз ўрнида бугунги натижа биз учун ҳам, жамоа учун ҳам яхши бўлди. Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Энди "Андижон" билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика