Latest news

18:46ПРО-Лига. "Olympic" мавсумдаги илк ғалабасини Нукусда қўлга киритди  0 18:19ПСЖ Эдуардо Камавинга учун 80 миллион евро таклиф қилди  0 17:22Роналдо "Вальядолид"ни сотиб юбормоқчи  1 16:59Расман: Жейми Варди мавсум охирида "Лестер"ни тарк этади  10 16:31ОКМК - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50"Челси" ёзда вингер сотиб олмоқчи — номзодлар Гарначо, Нико Уильямс ва Гиттенс  3 15:46Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 15:10Дарвин Нуньеснинг "Тоттенхэм"га қарши ўйини "Ливерпул"га сал кам 5 миллионга тушади  2 14:14"Реал" Кроосга АПЛдан ўринбосар топди  9 13:31Осимхен ёзда барибир Саудия Арабистонига кетиши мумкин  1 12:25Рой Кин: "Рэшфордни тўхтатиб қолишнинг деярли имкони йўқ"  3 11:46Асилбек Алиев — ФИФА эътирофида  27 11:23Анчелотти нима учун Гюлерни майдонга кам тушираётгани ҳақида очиқ айтди  10 10:45Пролига. Бугун 4-турга старт берилади  0 10:12Винисиус «Реал»даги келажагига бир қарор келди  4

Мигель Альварес: "Бошқа мураббийларнинг услубига аҳамият бермайман, чунки менинг ўз қўлланмам бор" News

Мигель Альварес: "Бошқа мураббийларнинг услубига аҳамият бермайман, чунки менинг ўз қўлланмам бор"

Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мигель Альварес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Авваламбор "Бунёдкор" клубини ушбу ғалаба билан табриклайман. Улар жуда яхши жамоа. Қолаверса, клуб ўз академия тарбияланувчилари билан яхши натижаларга эришмоқда. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлимда эса биз яхшироқ ҳаракат қилдик. Аммо ҳисоб борасида рақибдан ортда қолдик. Шунга қарамай, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Айниқса, мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман. Улар узоқ йўл босган ҳолда стадионга ташри буюриб, бизни қўллаб-қувватлади. 

— "Сурхон" ўйин темпи, ҳужумлар ташкил этиш борасида "Бунёдкор"дан ортда қолмади. Бу жараёнга қай даражада тайёргарлик кўрилмоқда? Жумладан, сизнинг қўл остингизда жамоа позицион ҳужумлар қилишни кўпайтириб, ўйин услубини ўзгартирди...

— Жамоага келгач, машғулотлар қўлланмасини ўзгартиргандим. Мен бошқа мураббийларнинг услубига аҳамият бермайман, чунки менинг ўз қўлланмам бор. Шогирдларимнинг позицион ва ҳужумкор ўйин намойиш этиши учун ҳаракат қилдим. Менимча, мухлислар охирги ўйинларимиздан роҳатланмоқда. Шунга қарамай, ўз устимизда ишлашдан тўхтамаймиз.

— "Сурхон" мураббийи сифатида Термиздаги ишлардан хабардормисиз? Сабаби, мухлислар йил давомида пойтахтга қатнаган ҳолда клубни қўллаб-қувватлашга мажбур бўлди. Стадион билан боғлиқ муаммолар борми?

— Мен клуб менежментида фаолият олиб бормаяпман. Мен жамоа бош мураббийи сифатида футболни назорат қиламан. Термизда ушбу йил ўйнай олмаймиз, чунки вақт кам қолди. Билишимча, стадионни яхшилаш борасида ишлар олиб борилмоқда. Келаси йил ўз майдонимизда ўйин ўтказишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика