Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!
22 jun 11:41
News


Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!
"Манчестер Юнайтед"нинг англиялик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт клубини ўзгартириши мумкин.
Футболчининг хизматларига "Астон Вилла" қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, МЮ босслари Маунтнинг жамоани тарк этишига рухсат берса, Бирмингем клуби таклиф билан чиқишга тайёр. Ярим ҳимоячининг меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали англияликни 28 млн еврога баҳоламоқда.
Мэйсон Маунт умумий ҳисобда "Манчестер Юнайтед" либосида 46 та ўйин ўтказиб, уларда 4 та гол ва 1 та ассист қайд этди.
Link :
Source : Football Insider
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments