"Металлург"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббийини кўрдингизми? У икки карра жаҳон чемпиони
29 may 2021 14:38
News
"Металлург"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббийини кўрдингизми? У икки карра жаҳон чемпиони
ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффусдан "Металлург" биринчилардан бўлиб машғулотларга қайтганлиги ҳақида хабар берилганди. Машғулотларнинг биринчи ҳафтаси мураббийлар штаби футболчиларнинг функционал, жисмоний тайёргарлигига жиддий эътибор қаратишди. Боиси ортда қолган турлар давомида футболчиларнинг айнан жисмоний ҳолати, тез толиқиб қолишлари, заҳира ўриндиғининг торлиги Жасур Абдураимовни қийнаганди. Шу боис Жасур Берадорович бу галги йиғинга ўзгача ёндошди.Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини оширишда экстремал спорт турлари ва Баҳодирлар ўйини бўйича 46 карра Ўзбекистон чемпиони, Осиёнинг мутлоқ чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони, Арнольд классик спорт мусобақалари ғолиби Сергей Трубицинни ёрдамга жалб этди.
Бекобод шаҳрида давом этаётган машғулотлар ҳар куни икки маҳалдан олиб борилаяпти. Куннинг биринчи ярмида футболчилар жисмоний тайёргарликни тиклаш марказида фитнесс билан машғул бўлишяпти. Куннинг иккинчи ярмида эса жамоа "Металлург" марказий стадионида кўпроқ тўп билан ишлаяпти. Бунда асосий эътибор жамоа ўйинини шакллантириш, тўп билан ишлаш, турли ўйин вазиятларини ишлаб чиқиш, комбинацияларни мукаммаллаштиришга қаратилмоқда. Қуйида жамоанинг машғулотларидан расмларни томоша қилишингиз мумкин.
Comments