Latest news

17:11Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  39 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  4 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  2 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  4 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  2 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  4 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  3 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филиппинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик  30 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  11 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4

"Металлург" "Йосович иши"ни ҳал қилмоқда News

"Металлург" "Йосович иши"ни ҳал қилмоқда

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Жамоа собиқ футболчиси Иван Йосович 2025 йилда маошининг маълум қисмини, даволаниш учун сарфланган маблағ ҳамда авиачипта харажатларини клуб қоплаб бермагани туфайли ФИФАга ариза юборади.

Ишни ўрганиб чиққан халқаро ташкилот 2025 йил 16 апрель куни футболчи фойдасига қарор чиқаради. Бироқ ўша даврларда клуб фаолияти тўхтатилгани сабабли масала очиқ қолади.   

Натижада ФИФА тартиб интизом қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан 2025 йилнинг 10 июл санасида қарорни бажармагани учун клубга нисбатан янги футболчиларни навбатдаги учта трансфер ойнаси даврида ҳамда муаммо ҳал этилмаган тақдирда, ундан кейинги трансфер ойналарида ҳам рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўяди.

Хабарингиз бор, маълум танаффусдан кейин жорий йилнинг 23 январь санасида Бекобод клуби қайта тиклангани расман эълон қилинди.    

Қисқа фурсатда клуб раҳбарияти ва мутасаддилари ушбу ҳолат юзасидан керакли чора-тадбирларни амалга оширишди ва футболчи билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниб, ФИФАга тегишли хат юборилди.

Эндиликда ФИФА клубдан трансфер бўйича чекловни расман олиб ташлаши кутилмоқда", – дейилади клуб баёнотида.

Аввалроқ "Металлург" Про лига талабларини бажариш устида ишлаётгани маълум қилинган эди. 

Rating: +1   

Comments

   
02 feb 23:24:16
TEMUR
Qancha toʻlov qilishgan
   
02 feb 22:35:15
Zohidjon Usarov
Бизникилар узбекча фикр юритишдан воз кечиш керак футболчи шунча пул олиб арзимаган расходлардан кечиб юборади деб уйлашган.
   
02 feb 19:45:59
Каримов
Карзинг булса тулаб куй.Олам гулистон.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика