Latest news

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

“Металлург” ёшлари Ўзбекистон U-19 га ютқазди News

“Металлург” ёшлари Ўзбекистон U-19 га ютқазди

Пойтахтимизда йиғин ўтказаётган Ўзбекистонёшлартермажамоасидушанба куни ЖАР стадионида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ёшлар таркибига қарши назорат учрашувини ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Тенг курашлар остида ўтган ўйиннинг биринчи таймида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи таймда майдон марказини эгаллаган Жасур Абдураимов шогирдлари учрашув тугашига ўн дақиқа вақт қолганда ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Мазкур ўйин орқали терма жамоа мураббийлари сентябрь ойида Ҳиндистонда ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибини яна бир марта кўздан кечириб олишди.

Ўз навбатида “Металлург” таркибида шу куни асосан ёшлар таркиби ўйинчилари ҳамда асосий таркибда турли сабаблар боис ўйин амалиётига кам эга бўлаётган футболчиларга имкон берилди. Мазкур учрашув Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ёшлар таркибига қарши бўладиган 3-тур ўйини олдидан Одил Исабоев шогирдлари учун яхшигина кўрик вазифасини ўтаб берди.


Ўзбекистон U-19– “Металлург” – 1:0 (0:0). 28.03.2016 йил. ЖАР стадиони.

Ҳакам:Е.Песлигин.

“Металлург”: С.Султонов, А.Тошқўзиев, У.Худойбердиев, Ж.Аҳмедов, В.Магеррамов, У.Худоёров, Ф.Намозов, Э.Исмоилов, Ж.Эсонқулов, А.Нўъмонов, Ж.Ҳакимов.

Заҳирадан майдонга тушганлар:М.Қаҳрамонов, С.Тошпўлатов, М.Нуралиев, З.Акбаралиев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика