Latest news

12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  4 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  3 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   12 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5

“Металлург” ёш "қалдирғочлар"ни доғда қолдирди News

“Металлург” ёш "қалдирғочлар"ни доғда қолдирди

Мавсум бошланишига қисқа муддат қолаётганлиги боис Суперлига қатнашчилари кўрик-назорат учрашувларига зўр беришаяпти.

Зеро ўйин амалиётини шакллантиришда спарринг рақиблар билан баҳслар муҳим аҳамият касб этади.

Янги мавсум тайёргарлигини пойтахтда давом эттираётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси кеча  навбатдаги ҳафта йиғинини  “Бунёдкор” жамоаси ёшлар таркибига қарши назорат учрашуви билан якунлади. Бу ўйинда пойтахт вилояти вакилларининг тажрибаси сезилиб турди ва улар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувда бекободликлар йиғинда қатнашаётган барча ўйинчиларга майдонга чиқиш имкониятини беришди. Биринчи бўлимда асосан тажрибали ўйинчилар майдонга туширилган бўлса, иккинчи таймда жамоа йиғинига жалб этилган янги номлар кўрикдан ўтказилди. Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ ташаббусни қўлга олган “Металлург” футболчилари иккинчи таймда устунликларини ҳисобда ҳам акс эттиришди.  50-дақиқада “Бунёдкор” ёшлари ўз жарима майдонлари яқинида ўйин қоидасини бузишди. Жарима тўпини Аброр Хусинов ажойиб тарзда амалга оширди ва тўпни дарвозанинг яқин юқори бурчагига жойлаб қўйди – 1:0.

72-дақиқада эса бекободликлар пенальти ишлашди. Давлатжонов чап қанотда катта тезлик билан икки таъқибчисини ортда қолдирди ва жарима майдонига кириб борди. Аммо уни қарши олган “Бунёдкор”нинг марказий ҳимоячиси Саиджамолни ўйин қоидасини бузиб тўхтатишга мажбур бўлди. 11 метрлик нуқтадан Тимур Толипов унумли фойдаланди – 2:0.

Мазкур учрашувдан кейин “Металлург” футболчиларига бир кунлик дам  олиш берилди. Душанба кунидан эътиборан бекободликлар яна пойтахтимизда тўпланишади ва йиғинни давом эттиришади. Кейинги ҳафталарда ҳам бир қатор назорта учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, “Металлург”нинг кейинги рақиблари “Андижон”, “Сўғдиёна” жамоалари бўлиши ойдинлашди. Шу ўринда бу ҳафта бекободликлар сафини Жаҳонгир Абдумўминов тарк этганлигини қайд этиш лозим. Унинг қайси жамоадан қўним топганлиги ҳозирча маълум эмас. “Металлург” футбол клуби Ж.Абдумўминовга Бекобод футболи тараққиёти йўлида қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради ва унинг кейинги фаолиятига омад тилайди.


“Бунёдкор” (ёшлар) – “Металлург”  – 0:2 (0:0). Тошкент. 20 январь 2018 йил. Назорат учрашуви.
Ҳакам: 
Комилжон Расулов.
Назоратчи: Бахтиёр Номозов.
Голлар: Аброр Хусинов (50), Тимур Толипов (72 пенальти).
“Металлург”: Зафар Сафаев, Шерзод Файзиев, Аброр Хусинов, Жасур Ҳасанов, Дилёрбек Ирматов, Ихтиёр Тошпўлатов, Нодир Мавлонов, Шаҳзод Шайманов, Ислом Исоқжонов, Алишер Зиёвуддинов, Зоҳид Абдуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Никита Рибкин, Аброр Тошқўзиев, Муҳаммаджон Султонов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Алишер Мирзаев, Худойшукур Сатторов, Дониёр Ҳошимов, Тимур Толипов, Саиджамол Давлатжонов, Орифхўжа Абдухолиқов.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика